TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ЭРКАКЧАСИГА: БАЛАНИТ ВА БАЛАНОПОСТИТ

Баланит жинсий олат (закар) бош қисмининг яллиғланишидир. Ушбу касалликка чалинган беморда олат боши соҳасида ачишиш, қичишиш аломатлари, лоҳаслик, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, баъзан чов соҳасида лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Баланитнинг оддий, диабетик, гангреноз, ҳалқасимон эрозияли, йирингли-ярали турлари бор.

Баланит одатда постит – жинсий олат чекка кертмаги ички қаватининг касалланиши билан кечади, шунинг учун иккаласи бирга – баланопостит деб аталади. Демак, баланопостит жинсий олат бош қисми териси ва чекка кертмаги ички қаватининг яллиғланишидир. Олат боши ва кертмаги орасида смегма йиғилиб қолиб, унга микроблар тушиши баланопоститга олиб келади. Шунингдек, бу касаллик захм ва сўзак асоратлари, фимоз туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин. Ўткир баланопоститда олат боши ва кертмагида оғриқ, қичишиш, ачишиш аломатлари пайдо бўлиб, шу соҳа маддалайди. Олин олинмаса, сурункали баланапоститга ўтиши мумкин. Баланопоститнинг оддий, диабетик, эрозияли турлари бор.

Касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлиши билан дарҳол урологга мурожаат этиш зарур. Касалликнинг кечиши ва хилига қараб даво тайинланади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини унутманг!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!