TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Эркакларни эзадиган дардлар

Эркакларга нима учун кучли жинс вакиллари деб таъриф берилишини биласизми? Касалликларга камроқ чалинишгани учун эмас, балки дардларини ҳар доим ҳам ошкор қилаверишмагани учун ҳам шундай дейилади. Айниқса, жинсий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни ҳатто шифокорга-да айтишга истиҳола қилишади. Бу билан гўё эркакликка путур етиб қоладигандек. Ваҳоланки, касални яширган билан иситмаси, барибир, ошкор қилади. Ўз вақтида муолажа қилинмаган хасталик зўрайиб, нохуш оқибатларга олиб келиши тайин… Қуйида эркакларда учрайдиган айрим хасталиклар ҳақида маълумот берамиз.

Крипторхизм

«Крипторхизм» атамаси юнончадан олинган бўлиб, «яширин мояк» деган маънони билдиради. Бу касалликда мояк одатдагидек ёрғоқда эмас, балки ташқарида жойлашган бўлади. Битта моякнинг ёрғоқдан ташқарида жойлашиши монорхизм, ҳар иккисининг ҳам ташқарида бўлиши эса анорхизм деб аталади.

Ҳомила хромосомалари патологияси, она ва ҳомиладаги гормонал етишмовчилик, чов канали нуқсонлари ва бошқа омиллар моякнинг қорин пардаси орқасидаги бўшлиқдан тушмай қолишига сабаб бўлади. Маълумки, мояклар дастлаб ҳомила қорин бўшлиғининг юқори қисмида шакллана бошлайди ва ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойи иккинчи ярмида ёрғоққа тушиб жойлашади. Ўғил бола туғилганида моякларнинг ёрғоқда бўлиши унинг тўла соғломлигидан дарак берувчи белгилардан биридир.

Бу ўринда ота-оналар жуда ҳушёр бўлишларига тўғри келади. Агар олти ойгача ҳам мояклар ёрғоққа тушмадими, дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Одатда, 2-3 ёшгача бўлган болалар дорилар ёрдамида даволанади, ундан катталари эса операция қилинади. Муолажа қанчалик кечикса, оқибатлар шунчалик нохуш бўлиши мумкин.

Крипторхизмнинг чин ва сохта турлари бор. Сохта крипторхизмда мояклар ҳар-ҳарда ёрғоққа тушиб туради, буни операциясиз ҳам даволаш мумкин. Агар болада чин крипторхизм аниқланса, юқорида таъкидланганидек, ўз вақтида даволаш ёки операция қилиш керак бўлади.

Крипторхизмда бола ҳеч нарсадан безовта бўлмагани учун ота-онасига шикоят қилмайди. Крипторхизмни аниқлаш учун чов соҳасини текшириш, ёрғоқни пайпаслаб кўриш, тўла ишонч ҳосил қилиш мақсадида ультратовуш текшируви ўтказиш керак.

Шу ўринда мояклар ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтсак. Мояклар – ёрғоқ ичида жойлашган мусича тухумидан йирикроқ, овал шаклли жуфт аъзо. Ҳар бир мояк еттита қават билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига осилган тарзда туради. Уруғ тизимчалари орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва лимфа томирлари, асаб ҳамда мушак толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун, ингичка, ўрама шаклидаги уруғ каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу аъзонинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Мояклар ўз навбатида икки хил вазифани бажаради: генератив фаолият – сперматогенез жараёнида эркаклар жинсий ҳужайраларини (спермаларни) ҳосил этиб, насл давомийлигини таъминлайди; секретор фаолият – эркакларга хос гормонлар, яъни андрогенлар ишлаб чиқаради.

Орхит ва эпидидимит

Орхит моякларнинг яллиғланиши бўлиб, паротит, грипп, сўзак, тиф каби юқумли касалликларнинг асорати сифати ёки ёрғоқнинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. Моякка инфекция гематоген (қон орқали) ўтади.

Ўткир орхит моякда тўсатдан кучли оғриқ пайдо бўлиши, касалланган томон териси қизариб, таранглашиши, ҳарорат ошиши билан бошланади. Тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши, беморни қалтироқ тутиши мумкин. Касаллик натижасида мояк катталашади. Бундай пайтда бемор қанчалик кўп ҳаракат қилса, оғриқ шунчалик кучайиб бораверади. Чунки кўп юрганда мояклар сонларга ишқаланиб, қаттиқроқ оғрийди. Кейин уруғ тизимчаси йўғонлашади, бироқ мояк ортиқлари ўзгармасдан қолаверади. Орхитда йиринглаш жараёни бошланиши билан ёрғоқ териси қизаради, шунда моякнинг баъзи бир жойларида юмшаган жойлар ҳам пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Касалликк ўз вақтида даволанмаса, сурункали турга ўтади. Сурункали орхит бепуштлик, эпидидимит, мояк атрофияси каби асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Эпидидимит – мояк ортиғи (эпидидимис)нинг яллиғланиши. Касаллик инфекциялар ёки ёрғоққа шикаст етиши туфайли келиб чиқади, кўпинча 15-30 ёшлиларда ва 60 ёшдан ошганларда кузатилади. Эпидидимитда мояк ортиқларида оғриқ бошланиб, чов канали соҳасига тарқалади. Ортиқлар тезда катталашиб, безиллаб оғрий бошлайди. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилиб, қалтироқ тутади. Яллиғланиш жараёни тезда мояк қобиқларига, ёрғоқ терисига ўтиб, мояк катталашади. Ёрғоқ териси қизариб, тортилиб, катталашади. Ушлаб кўрилганда иссиқ бўлади. Агар нафақат мояк ортиғи, мояклар ҳам яллиғланган бўлса, уларни пайпаслаб кўрганда бир-бирига ёпишгани, катталашгани ва оғриқлилиги аниқланади, бундай ҳолатга орхоэпидидимит дейилади.

Везикулит

Везикулит уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши бўлиб, асосан сийдик-таносил тизимининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (простатит, уретрит, эпидидимит) асорати сифатида ривожланади. Шунингдек, грипп, кариес, сурункали йирингли тонзиллит ҳам везикулитга сабаб бўлиши мумкин. Везикулитда ҳарорат кўтарилади, кўпроқ кечга яқин ёки тунда беморни қалтироқ тутади, сперма (маний)да қон пайдо бўлади. Чов, қуймич, орқа чиқарув тешиги атрофидаги қаттиқ оғриқлар безовта қила бошлайди. Сийганда, эякуляция пайтида оғриқ сезилади.

Агар даволанилмаса, касаллик белгилари зўрайиб боради: тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилади, оғриқ кучаяди, уруғ пуфакчалари йиринглаши мумкин. Бундай ҳолларда беморни фақат операция қутқаради. Везикулит ўз вақтида даволанилмаса, касаллик уруғдон ортиқларига тарқалади ва икки томонлама сурункали эдидидимит келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида бепуштликка олиб келади.

Везикулитни дастлабки босқичларда консерватив йўл, яъни дори-дармон билан даволаш мумкин. Антибактериал терапиядан ташқари физиотерапия ва бошқа муолажалар буюрилади. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг!

Везикулитга чалинмаслик учун совқотишдан сақланинг, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Мунтазам жинсий ҳаёт олиб боринг. Энг асосийси, сурункали касалликларни даволанг.

'Эркакларни эзадиган дардлар' 7 комментариев

    li class="comment even thread-even depth-1 parent" id="comment-152">

    11.05.2015 @ 22:49

    Olatni qanday kattalashtirish mumkin?

      li class="comment odd alt depth-2" id="comment-155">

      17.05.2015 @ 17:26

      Оллохни берганига шукр килинг!!!

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-167">

    10.06.2015 @ 15:46

    Мояк хар замонда огриди бушалганда эса огрик аста секин колади бу нима булиши мумкин

    li class="comment odd alt thread-even depth-1 parent" id="comment-176">

    02.07.2015 @ 23:55

    Salom onanizm bilan shugilanib yurgan erkakni uylangandan keyin bolali bula olasimi

      li class="comment even depth-2" id="comment-251">

      12.09.2015 @ 06:02

      Asbopi qiywigla tez bowanadi davomiyligi slabiy boladi seks bn wugullanvotkanda asbopni qiywegan yonaliwi boyicha harakatlaniw kere dip yoziwipti oqib qoldim. Wu gapla torimi.

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-2160">

    28.04.2017 @ 00:22

    Assalomu alaykum.bolalimda chukron(hatna)qilayotganda chala kesgan hozir 41daman Usha hatoni tugrilasa buladimi qanday qilib

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3069">

    20.08.2017 @ 12:53

    Салом менда варикоцеле касалиги бор 1марта операция килганман куриниши хали хам уша жинсий олатга кандай сезилади ва нима килиш керак .жавоб учун рахмат

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!