TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Эртанги пардозга тайёргарликни кечқурун бошланг

Ухлашдан олдин ҳамма косметикани ювинг. Бу қоидага бефарқлик яллиғланишларга сабаб бўлади. Чунки ортиқча тери ёғлари тешикларни ёпиб қўяди. Агар уйқудан олдин ювинмасак, эрталаб шишган юзимизни кўриб, дилимиз хира бўлади.

Мабодо совун ёрдамида ювинишга одатланган бўлсангиз, эсингизда бўлсин, бу тозалаш усули фақат ёғли терилар учун мос. Дўконлардан терингизга тўғри келадиган махсус кўпик ёки тозаловчи восита (молочко) харид қилинг. Муолажани енгил намиқтирувчи крем суртиш билан якунланг.

Тез-тез ёстиқларни ўзгартириб туришни унутманг. Матога ўрнашиб қолган чанг ва кирлар терининг таъсирланишига ва яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин.

Уйқудан тургач, юзингизга бир неча дақиқа вақт ажратинг. Масалан, икки дақиқага иссиқ сувга намланган сочиқни юзингизга қўйинг – у терини тозалайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!