TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Эътибор тортиш учун ўғлини туз билан заҳарлади

Америкалик 27 ёшли Лэйси Спирс ўз ўғлини бир неча йил давомида натрий тузи билан заҳарлаб келгани ва охир-оқибат унинг ўлимига сабаб бўлгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

“Мен ўғлимни яхши кўраман, у мен учун ҳамма нарса!”

Фарзанди дунёга келганида Спирс Твиттер тармоғида ана шундай деб ёзган эди.

У “бир қатор туғма касалликлардан қийналадиган” ўғлининг саломатлигига бағишланган блог юритган. Аёл қисман ҳақли эди: бола асосан ошқозонига уланган махсус най орқали овқатланган. Кейинроқ маълум бўлишича, қолган барча касалликларни Лэйси Спирснинг ўзи ўйлаб топган. Ижтимоий тармоқларда бошқаларнинг эътиборини тортиш учун ўғлининг аслида йўқ касалликлари ҳақида ёзувлар қолдирган.

У бир неча йил най орқали ўғлига нафақат овқат, балки туз ҳам бериб боргани аниқланди. Бу эса боланинг заҳарланиши ва 2014 йилда беш ёшида вафот этишига сабаб бўлган.

Спирс боланинг отаси йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганини ёзган эди, аммо у тирик ва соғ-саломат бўлиб чиқди. Судда қатнашган ота ўтган вақт давомида ўғлини кўришга кўп бор уринганини, аммо Спирс бунга рухсат бермагинини таъкидлади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!