Notice: Undefined index: id1 in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 23

Notice: Undefined variable: languages in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 83

Notice: Undefined variable: lang2 in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 84

Notice: Undefined variable: langs in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 86

Notice: Undefined variable: language in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 87
.:: Tib.uz :: Мушоҳада ::. Kirillcha -> Lotincha

Тиббий-маърифий, илмий-оммабоп сайт


Қизалоқдан ажралма келса...

«3 ёшли қизимнинг жинсий аъзосидан ажралма келаётганини кўриб жудаям қўрқиб кетдим. Бунга сабаб нима? Унга қарши уй шароитида бирорта чора кўрсам бўладими?»

Батафсил…

Қўйилган ташхисга ишонмадим...

«Яқинда акам вафот этди. Орадан қирқ кун ўтган бўлса ҳам, ўзимга келолмаяпман. Унинг ўлими ҳақидаги гувоҳномада «ўткир юрак етишмовчилиги» ташхиси қайд этилибди. Мен бу қоғоздаги ёзувларга умуман ишонмадим. Ахир, ўйлаб кўринг, бирор марта ҳам юрагидан шикоят қилмаган одамда бундай касаллик қаёқдан бўлиши мумкин?»

Батафсил…

Депрессиянинг сабаблари

«Эшитишимча, депрессия нафақат кучли стресс, балки касалликлар туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин экан. Шу ростми?»

Батафсил…

Олдини олса бўладими?

«Боламда иситмалаш вақтида шайтонлаш хуружлари кузатилади. Бунинг олдини олиш мумкинми?»

Батафсил…

Оқ сочни юлиш мумкинми?

«Яқинда менда бир нечта оқ соч пайдо бўлди. Уларни йўқотгим келяпти. Бироқ, эшитишимча, оқ сочни юлиш мумкин эмас экан. Бу тўғрими?»

Батафсил…

Умуртқа ва кўз ўртасида боғлиқлик бор?

«Мен бутун организмимизнинг бир-бири билан боғлиқлигини тушунаман. Аммо яқинда кўз шифокорига борганимда умуртқангизни текширтириб кўринг, кўриш қобилияти унинг ҳолати билан боғлиқ, айниқса, бўйин қисми билан деди. Мен унинг гапларига унчалик ишонмадим. Қандай қилиб умуртқа ҳолати кўриш қобилиятига таъсир қилиши мумкин?»

Батафсил…

Нега ёриқлар пайдо бўлади?

«Ўта нордон таом тиш эмалига зарар етказиши мумкинми? Наҳотки, иссиқ ва совуқдан тишда ёриқлар пайдо бўлса? Тиш учун энг зарарли таомлар тўғрисида маълумот беринглар».

Батафсил…

Қандай аниқласам бўлади?

«Яқиндан бери нимагадир юрагим оғриётганга ўхшаяпти. Лекин ҳамшира қизимнинг айтишича, мендаги муаммо умуртқа билан боғлиқ экан. Юрагим ёки белим оғриётганини қандай аниқласам бўлади?»

Батафсил…

Қачон тишни олдириш шарт?

«Ҳозирги кунда шифокорлар нафақат тишни, балки унинг бўлакларини ҳам сақлаб қолишга уринмоқда. Илгарилари тиш учун курашиб ўтирмасдан, олиб ташлашарди қўярди. Қачонки тишни олиб ташлашдан ўзга чора қолмайди?»

Батафсил…

Профилактика учун кардиоаспирин…

«Дўстимнинг маслаҳати билан профилактика учун кардиоаспирин ичишга қарор қилдим. Унинг зарари йўқми?»

Батафсил…

Ҳалокатли тиқин

 «Қайси томирлардаги тиқинлар энг хавфли ҳисобланади?»

Батафсил…

Кичкинтойнинг «тонус»и баланд бўлганда...

«Яқинда 5 ойлик қизимнинг тиббий маълумотномасига педиатр шифокор мушак тонуслари юқори, деган ташхисни ёзиб қўйибди. Бу нимани англатади? Хавфли эмасми, уни бартараф этиш учун нима қилишим керак?»

Батафсил…

Маститнинг сабаби нима?

«Бола эмизиш даврида менда мастит, аниқланди. Шифокор бу айнан лактация билан боғлиқ деб айтди. Яқинда фарзандлари улғайиб қолган дугонамда ҳам мастит аниқланди. Бу касалликка аслида нима сабаб бўлади?»

Батафсил…

Калий – юракнинг дўсти

«Анчадан бери гипертониядан қийналаман, юрагим безовта қилади, сўнгги пайтларда эса семира бошладим. Кардиолог менга озишни ва калийга бой маҳсулотлардан кўпроқ ейишни маслаҳат берди. Айтинг-чи, калий қайси маҳсулотларда кўпроқ учрайди?»

Ш. Сатторов, Фарғона

Батафсил…

Дуоденит қандай дард?

«Менга дуоденит ташхиси қўйилган. Бу қандай касаллик, келиб чиқиш сабаблари нимада? Халқ табобати усуллари билан даволаса бўладими?»

 

Раҳим Пирматов, Фарғона

Батафсил…

Варикозни табиий усулда даволаса бўладими?

Варикозни табиий усуллар билан даволаш мумкинми? Кейинчалик бу ҳеч қандай хавф солмайдими? Анварбек

Батафсил…

Оғриқнинг сабаби...

Ҳайз пайтида кучли оғриқ безовта қилади, буни қандай бартараф қилиш мумкин? Диана

Батафсил…

Зарарли эмасми?

Эсимни таниганимдан бери моякларимдан бири кичкина. Уйланганман, 2 қизим бор, жинсий алоқада камчилик сезмайман. Бир моякнинг кичиклиги зарарли эмасми? Абдуллоҳ

Батафсил…

Юраги алмаштирилган...

Бир ярим йил олдин синглимнинг юрагини алмаштиришган, шифокорлар унга турмуш қуриш ва фарзанд кўриш мумкин эмаслигини таъкидлашган. Синглим эндигина 20 ёшда, жуда сиқиляпти. Айтинг-чи, янги қўйилган юрак танага салбий таъсир кўрсатмайдими, синглимнинг соғлиги ёмонлашмайдими? У қандай муҳитда яшаши керак, нималардан эҳтиёт бўлиши керак? Ферузбек

Батафсил…

Фарзандли бўлишни истайман...

 Уйланганимга тўрт йил бўлди, ҳамон фарзандсизман. Шифокорларнинг айтишича, менинг уруғим фоизи фарзанд кўриш учун етарли эмас экан. Мен яхшилаб даволаниб, фарзанд кўришни истайман. Қаерда бундай касалликларни даволайди? Манзилини берсангиз. Ғайрат

Батафсил…

Ўктам Муҳаммад Мурод китоблари қаерда бор?

Ўктам Муҳаммад Мурод тарафидан ёзилган китобларни интернетдан қаердан кўчириб олиш мумкин? У кишининг тиббий китобларини ўқишга жуда қизиқаман. Сайид

Батафсил…

Озмоқчи эдим, лекин...

Ассалому алайкум! Мен 18 ёшдаман, сизларга мурожаат қилишимнинг сабаби шуки, озиш учун «Билайт» компанияси капсулаларини 3 этапда истеъмол қилдим. Оздим, 1 ойдан кейин яна семира бошладим, ўша капсулалари берган диетологларга бориб учрадим, улар қандайдир компания дориларини берди, фақат 1 этапда истеъмол қиласиз, ҳамма эффектлар ичида, деди. У капсулаларни ичаётганимда семириб кетдим, жами 6 қути эди, 2.5 қути ичганимдан сўнг семирётганимни сезиб, уларга бориб айтдим. Организмингизга ёқмапти-да, деб яна «Билайт» кампанияси капсулаларини берди. Ҳозир 2-этапни ичиб тугатай деб қолдим, лекин аҳволим ёмон, кўнгил айниши, бош оғриши, юзим ўз-ўзидан қизиб, иситма 37 даражага кўтарилади, қовуғим оғриб, белимда ҳам санчиқ бор, ўнг кўкрагим тагида ҳам санчиқ бўляпти. Капсулани ичмасдан тўхтатиб қўйсам, этларим шишиб, ёрилиб кетай деяпти, 3-этапни ичай десам, соғлиғим тўғри келмаяпти. Кимга мурожаат қилишни билмаяпман, ҳали турмушга чиқмаганман, энди нима қиламан, билмаяпман, илтимос, ёрдам беринглар. Олдиндан раҳмат!

Батафсил…

ОҒЗИМ ҚУРИБ КЕТЯПТИ! Ёхуд сўлак етишмаслиги сабаблари

Стоматит, фарингит, оғиздан нохуш ҳид келиши, нутқ билан боғлиқ муаммолар... Сўлак етишмаслиги – ксеростомия яна нималарга олиб келиши мумкин?

Батафсил…

Фарзандсизлик: Кўз илғамас оддий сабаблар

Tурмуш қургaнимизгa икки йил бўлди. Бефaрзaндмиз. Шифoкoрлaр иккaлaмизни ҳaм “сoғлoм” дейишмoқдa. Лекин мен ишoнмaяпмaн. Чунки, сoғлoм бўлсaк, фaрзaндли бўлишимиз керaк-ку?! Бaлки, биз aҳaмият бермaётгaн сaбaблaр бoрдир? Қaндaй йўл-йўриқ тутaйлик?

Батафсил…

Тепки ва бепуштлик

Яқиндa ўғлим “тепки” кaсaллиги билaн oғриди. Шифoкoрлaр кaсaллик aсoрaтлaнсa, бепуштликкa oлиб келиши мумкинлигини aйтишди. Ўғлимнинг мoяклaри шишгaнди. Рoстдaн ҳaм у келaжaкдa бефaрзaнд бўлиб қoлиши мумкинми?

Батафсил…

Сўгаллар

Бўйнимда сўгал пайдо бўлган эди. Соқол олганимда уни ҳам устара билан кесиб олиб ташладим. Бир ой муддат ўтгач, танамда сўгаллар сони кўпайиб кетди. Қандай йўл тутай?

Батафсил…

“Уйлангани қўрқаман”...

Ёзда ота-онам уйлантиришмоқчи. Аммо тўй яқинлашгани сари қўрқувга тушаяпман. Ўзим соғломман. Аммо, назаримда “иш”нинг уддасидан чиқа олмайдигандекман. Шарманда бўлмаслигимнинг йўли борми?

Батафсил…

“Сассиқ хотиним дастидан дод!”

Хотинимнинг баданидан бадбўй ҳид келади. Бирга ётишга кўнглим чопмайди. “Сассиқсан” деяверганимдан “бечора” ҳар куни ётишдан олдин ювинади. Аммо фойдаси бўлмаяпти, мен эса ортиқ чидай олмайман. Ажрашсамми, қандай йўл тутай?

Батафсил…

“Қовушиш – уйқу дорими?”

Аёлим билан жинсий муносабатдан сўнг дарров ухлаб қоламан. Бу бирор дард аломати эмасми?

Батафсил…

Бавосир

Бавосирни операциясиз даволаса бўладими?

Батафсил…

Қонда билурибин моддаси миқдори ошиши

Ҳомиладорлик анализи вақтида қонимдаги билурибин миқдори ошганлигини айтишди, бу нимадан далолат беради, бунинг ҳомилага таъсири қай даражада?

Батафсил…

Туғсам бўладими?

Ассалому алайкум! Эрим билан келишиб яна бир фарзанд кўрмоқчимиз. Тиббий кўрикдан ўтдим, Гемоглабин 113 экан. Чап тухумдонимда озгина шамоллаш аниқлангач, даволандим. Вазним 45 кг. Шу холатимда фарзанд кўрсам бўладими?

Батафсил…

Ёши ўзидан катта қизга уйланиш

Ассалому алайкум! Ёқтирган қизим мендан икки ёш катта. У ҳам мени ёқтиради. Ўзидан катта қизга уйланишнинг ҳеч қандай салбий жиҳатлари йўқми?

Батафсил…

Жинсий аъзода қичишиш

Ассалому алайкум! Мен 23 ёшдаман, уйланганимга 2 ой бўлди. Менда 1 йилдан буён жинсий аъзоимда қаттиқ қичишиш бор. Қандай дори суртишим ёки ичишим керак?

Батафсил…

Мояклар фарқи

Ассалому алайкум, азиз сайт жонкуярлари. Мени бир дард қийнайди. Мен 14 ёшимда моякдаги томирни (докторлар шундай аташган) операция қилдирдим. Лекин чап моягим ўнг томондан катта. Бу докторларнинг хатосими ёки табиий ҳолми?

Батафсил…

Ҳомила жинсини аниқлаш

Маълум бир кунларда қўшилиш фарзанднинг жинсига таъсир қиладими? Аборт вақтидан олдин (3 ойгача)  ҳомиланинг жинсини аниқласа бўладими?

Батафсил…

Жинсий ожизлик

Жинсий ожизликни енгишда ёрдам берадиган дори-дармонлар мавжудми, шунингдек, ожизликни енгиш учун қандай тадбирларни қўллаш лозим бўлади?

Батафсил…

Зиёнсиз семириш йўллари

Зиёнсиз семириш йўллари борми?

Батафсил…

“Орланиб сўрамаган ўзига золим”

Ассалому алайкум! Мени ўйлантираётган нарса шуки, моякларимдан биттаси ҳануз ёрғоқнинг ичига тушмаган. Ёшим 25 да, яқинда уйланиш арафасидаман. 20 ёшимда шифокор кўригида менга “Бир томонлама крипторхизм” ташҳиси қўйилиб, ҳеч нарсадан хавотирланмасам ҳам бўлишини тушинтиришди. Интернетдаги маълумотлардан бу дард 30-40 % ҳолларда бепуштликка олиб келишини ўқиб билиб олдим. Мен қандай йўл тутишим керак?

Батафсил…

Қатлмонанд жинсий ҳаёт

Туғруқдан сўнг, “чилла” пайтида жинсий муносабатда бўлиш мумкинми?

Батафсил…

Ҳомиладорлар жинсий ҳаёти

Ҳомиладорлик пайтида жинсий ҳаёт кечириш мумкинми? Жинсий муносабат қайси муддатларда таъқиқланади?

Батафсил…

“Ҳар ойда туғадиган аёл”

Ҳар ойда кўрадиган одатий жараён менда анча оғир кечади. Ҳайз бошланмасдан бир неча кун олдин ғирт “шаллақи”га айланиб қоламан. Бундай айнишимнинг боиси нимада? Шу жараён кечаётган пайтда гоҳо танамда эримга нисбатан кучли иштиёқ сезиб қоламан. Ҳайз пайтида жинсий муносабатда бўлиш мумкинми?

Батафсил…