TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ГАСТРИТ ЗЎРАЙМАСИН!

Гастрит ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Айрим мутахассисларнинг фикрича, гастритнинг енгил тури деярли ҳаммада бўлар экан. Албатта, бу ҳолатнинг зўрайиб кетиши, касалликнинг авж олишига йўл қўймаслик керак.

Гастритнинг келиб чиқишига нотўғри овқатланиш, ичкиликка ружу қўйиш, руҳий изтироблар, айрим дориларни (масалан, баъзи антибиотиклар) узоқ муддат қабул қилиш, чекиш, ичак инфекциялари, хеликобактер пилори микроби, ошқозон ости бези ва ўт пуфагининг хасталаниши сабаб бўлади.

Гастрит кечишига кўра ўткир ва сурункали турларга бўлинади.

Ўткир гастритга йўлиққан беморлар умумий беҳоллик, кўкрак ости соҳасида оғриқ, кекириш, кўнгил айниши ва ҳазм бўлмаган овқатни қусиш, тана ҳарорати кўтарилишидан шикоят қиладилар. Гоҳида қон томир фаолиятининг кескин сусайиши устунлик қилса, айниқса, қарияларда тери ранги бўзаради, тил сатҳи караш боғлайди. Ошқозон шираси ажралиши олдин кўпайиб, кейин камаяди.

Ўткир гастрит юқорида тилга олинган сабаблардан ташқари, ўткир кислота (хлорат, сульфат, сирка), ўювчи ишқор (натрий ёки калий, каустик сода), оғир металлар тузи (симоб бирикмалари), ўткир этил спиртининг ошқозонга тушиши натижасида ҳам содир бўлади. Заҳарли модда ютилгандан сўнг оғизда, қизилўнгач бўйлаб, ошқозонда ачишиш ва оғриқ кузатилади. Бемор истеъмол қилган овқатини кўпинча бир неча бор қон аралаш қусади. Касаллик оқибати кўп ҳолларда қизилўнгач торайиши, ошқозоннинг пилорик (чиқиш) қисми торайиши билан якунланади.

Ўткир гастритни ошқозон шиллиқ қаватининг ёт жисмлар (балиқ қилтаноғи, майда суяклар ва металлар) билан шикастланиши ҳам келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида ошқозон деворининг йирингли шикастланишига сабаб бўлади. Бунда касаллик ўткир бошланиб, иситмалаш, бадан увишиши, қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ, кўнгил айниши, кўп марта йирингли қусиш кузатилади.

Ўткир гастритнинг ўз вақтида даволанмаслиги касаллик сурункали турга ўтишига олиб келади.

Сурункали гастрит билан кўпроқ 25-40 ва ундан катта ёшдаги кишилар, асосан, эркаклар касалланадилар. Мутахассисларнинг фикрича, Ер куррасидаги балоғатга етган аҳолининг ярмидан кўпи мазкур хасталикка чалинган, лекин фақат улардан 10-15 фоизигина касалликдан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат қиладилар.

Касаллик аста-секинлик билан авж олиб боради. Беморлар қориннинг юқори соҳасидаги оғриқдан, иштаҳасизлик, жиғилдон қайнаши, кўп ташна бўлишдан, қориннинг дам бўлиши, овқатланиб бўлгач, овқатни қайт қилиб ташлашдан, ичнинг равон келмаслигидан шикоят қиладилар.

Сурункали гастрит ошқозон шираси кислоталилигининг ошиши ёки камайиши билан кечади. Биринчиси асосан ёшларда учраб, унга овқатлангандан кейин тўхтайдиган оғриқ, жиғилдон қайнаши, қусиш каби белгилар хос. Иккинчи хил сурункали гастрит эса кўпинча ёши катта кишиларда учрайди. Бунда беморнинг кўнгли айнийди, иштаҳаси йўқолади, ичи кетади.

Гастритдан халос бўламан десангиз, парҳезга риоя қилинг – жуда аччиқ ва иссиқ, ҳазми оғир таомлар, қаҳва, аччиқ дамланган чой, газли сув, спиртли ичимликлар, чекишдан тийилинг, руҳий изтиробларга йўл қўйманг. Шифокор тавсияларига амал қилинг.

Касалликка асло бепарво бўлманг, акс ҳолда асоратлар келиб чиқиши мумкин. Гастрит асоратларидан бири – ошқозон яраси. Биласизки, бу касаллик беморнинг бир умрлик ҳамроҳи. Бундан ташқари, ўз вақтида даволанмаган гастрит ошқозон саратонига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Гастритга чалинмай десангиз…

– Овқатни яхшилаб қайнатинг, қовуринг. Яхши пиширилмаган гўшт, балиқ, сут хеликобактер пилори манбаига айланади;

– ювилмаган қўл ва идиш-товоқ бактерияга йўл очиб беради;

– овқатларда етарли миқдорда оқсил, ёғ, углевод ва витамин бўлсин, туриб қолган овқатни еманг;

– овқатни жуда тўйиб, шошиб, тикка туриб, уйқудан олдин еманг, узоқ оч қолманг. Ҳазмни яхшилаш учун овқатдан олдин ва кейин 1 стакан минерал сув ичинг;

– жуда совуқ ва қайноқ, ёғли, дудланган, ўткир таъмли овқатдан сақланинг;

– кариесга чалинган тишлар ва сурункали яллиғланиш ўчоқларини (сурункали тонзиллит, гайморит, холецистит) даволатинг;

– жисмоний ва руҳий зўриқишлардан ўзингизни эҳтиётланг. Кайфиятингиз ошқозон ҳолатига тўғридан-тўғри таъсир қилади;

– йилига икки марта (куз ва баҳорда) гастроэнтеролог кўригидан ўтинг.

Х. Очилова, олий тоифали гастроэнтеролог

Халқ табобатидан

– Гастрит хуружининг олдини олиш учун 2 ош қошиқ тирноқгул (календула)ни 1 стакан қайнаган сувга солиб, 15 дақиқа сув ҳаммомига қўйинг. Сузиб, дастлабки миқдорга етиши учун қайнаган сув қўшинг. Кунига 2-3 маҳал, овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан ичасиз.

– Жиғилдон қайнаганда кунига 2 маҳал, овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан зиғир ёғи ичинг.

– Ўткир гастрит хуруж қилса, 2 ҳиссадан мойчечак ва тирноқгул, 1 ҳисса қалампир ялпиз (мята перечная)ни аралаштиринг. Аралашманинг 2 ош қошиғини 1 стакан қайнаган сувга солиб, 15 дақиқа сув ҳаммомига қўйинг. Совигач сузиб, дастлабки миқдорга етгунча қайнаган сув қўшинг. Овқатланишдан олдин ярим стакан ичасиз.

– Ошқозон кислоталилиги ошиши билан кечувчи гастритда ярим стакан янги картошка сувига 1 чой қошиқ асал аралаштиринг. Кунига 2-3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин ичасиз. Муолажа муддати – 10 кун. Кейин 10 кун танаффус қилиб, муолажани такрорлайсиз.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашишни унутманг!

'ГАСТРИТ ЗЎРАЙМАСИН!' 7 комментариев

    li class="comment even thread-even depth-1 parent" id="comment-92">

    28.01.2015 @ 16:49

    Ассалому алайкум хурматли шифокор ,сурункали гастрит булган бемор САЛА истимол килса буладими,ва кекириш зериктирди шунга нимадан булади ,ва нажас килиши спиртлий ичимликдан сунг эртасига келади сабаби нимада шу саволарга сизлардан кандок ж.б олсам булади ,олдиндан рахмат

      li class="comment byuser comment-author-abror bypostauthor odd alt depth-2 parent" id="comment-93">

      02.02.2015 @ 00:13

      Ва алайкум ассалом.
      Сурункали гастритда сало, ёғли гўштлар тавсия этилмайди. Кекириш гастрит туфайли келиб чиқаётган бўлиши мумкин (кекириш ҳақида қўшимча маълумот учун: http://tib.uz/кекириш-касаллик-аломати/). Алкоголь ич қотишига сабаб бўлишини унутманг. Умуман, сурункали қабзиятлар, яъни ич қотишларда спиртли ичимликлар тақиқланади. Тўғри овқатланиш ва парҳез гастритни даволашнинг шартларидан ҳисобланади.

        li class="comment even depth-3" id="comment-250">

        10.09.2015 @ 12:09

        Ассалому алейкум хурматли шифокор,мен сурункали гастрит билан огридим дориларимни вактида кабул килиб келаябман,аммо иштахам йук хатто мева есам хам ошкозонимда огрик безовда килади мевалардан ташкари канака таомлар истемол килсам булади ,? Олдиндан рахмат.

        li class="comment odd alt depth-3" id="comment-3089">

        07.01.2018 @ 06:12

        Ассалому алайкум исмим Гофур.Сурункали гастиритдан 5 йилдан бери кийналаман. Ошкозоним гохо сезилар сезилмас огрийди овкатлансам огрик умуман вактинча сезилмайди камрок оч колиб кетсам яна бошланади, камрок очколсам умуман чидолмайман камгина очликка хам хато 3 — 4минутга хам гохо чидолмай коламан…
        Савол : менинг ошкозонимдан бунда куп кислота ажралаяпдими е кам? Нима дейсизлар кандай аникласам булади?
        Ошкозоним хеч хам каттик огримайди ва умумуман тузалиб хам кетмаяпди…
        Москвада бундан бир йил олдин ошкрзонимга шилан соллдиргандим
        «Эрозивный бульбит. Рубцовая деформация луковицы 12 — перстной кишки. Хронический поверхностный гастрит» дейиш. ичмагам таблеткам етмаган шифохонам , килмаган пархезим колмади лек грам узгариш йук. ИЛТИМОС МАСЛАХАТИЛАР КЕРАК!!!

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-3088">

    07.01.2018 @ 06:09

    Ассалому алайкум исмим Гофур.Сурункали гастиритдан 5 йилдан бери кийналаман. Ошкозоним гохо сезилар сезилмас огрийди овкатлансам огрик умуман вактинча сезилмайди камрок оч колиб кетсам яна бошланади, камрок очколсам умуман чидолмайман камгина очликка хам хато 3 — 4минутга хам гохо чидолмай коламан…
    Савол : менинг ошкозонимдан бунда куп кислота ажралаяпдими е кам? Нима дейсизлар кандай аникласам булади?
    Ошкозоним хеч хам каттик огримайди ва умумуман тузалиб хам кетмаяпди…
    Москвада бундан бир йил олдин ошкрзонимга шилан соллдиргандим
    «Эрозивный бульбит. Рубцовая деформация луковицы 12 — перстной кишки. Хронический поверхностный гастрит» дейиш. ичмагам таблеткам етмаган шифохонам , килмаган пархезим колмади лек грам узгариш йук. ИЛТИМОС МАСЛАХАТИЛАР КЕРАК!!!

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-3090">

    07.01.2018 @ 06:14

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-3091">

    07.01.2018 @ 06:16

    Ассалому алайкум исмим Гофур.Сурункали гастиритдан 5 йилдан бери кийналаман. Ошкозоним гохо сезилар сезилмас огрийди овкатлансам огрик умуман вактинча сезилмайди камрок оч колиб кетсам яна бошланади, камрок очколсам умуман чидолмайман камгина очликка хам хато 3 — 4минутга хам гохо чидолмай коламан…
    Савол : менинг ошкозонимдан бунда куп кислота ажралаяпдими е кам? Нима дейсизлар кандай аникласам булади?
    Ошкозоним хеч хам каттик огримайди ва умумуман тузалиб хам кетмаяпди…
    Москвада бундан бир йил олдин ошкрзонимга шилан соллдиргандим
    «Эрозивный бульбит. Рубцовая деформация луковицы 12 — перстной кишки. Хронический поверхностный гастрит» дейиш. ичмагам таблеткам етмаган шифохонам , килмаган пархезим колмади лек грам узгариш йук. ИЛТИМОС МАСЛАХАТИЛАР КЕРАК!!!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!