TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Гепатитни халқ табобати усуллари билан даволаса бўладими?

Гепатит деганда биз жигарнинг яллиғланишини тушунамиз. Унинг келиб чиқиш сабаблари жудаям кўп. Лекин 70-80 фоиз беморларда сурункали гепатитни В, С, Д вируслари чақиради. Қолган 30 фоизида вируслар чақирмаган сабаблар гепатитни юзага келтиради. Шу пайтгача халқ табобатида ишлатиладиган дори-дармонлар вирусни йўқотишга ёрдам бермаган. Вируслар шунақанги уста-муғомбирки, жигарнинг ичига жудаям мустаҳкам жойлашиб олади. Уларга таъсир қиладиган дори воситалари жудаям кам.

Лекин, маълумки, сурункали гепатит В кўпроқ ўт йўли, ошқозон ости бези ёки 12 бармоқ ичакнинг яллиғланиши билан кечади. Шу ҳолатларда, албатта, халқ табобатида ишлатиладиган ўт ҳайдовчи моддалар ёрдам беради. Бироқ улар асосга, яъни вирусга таъсир қилмайди. Даволашнинг асосий мақсади – организмдан вирусни чиқариб юбориш. Шунинг учун биринчи ўринда вирусни қувадиган дориларни қўллаш лозим. Қолган гепатопротекторлар, яъни жигарни ҳимоя қилувчи дори-дармонлар иккиламчидир. Бу уларни ишлатмаслик керак, дегани эмас. Масалан, оддий қилиб тушунтирилса, агар бармоғимизга зирапча кирса, уни олиб ташламагунингизча қийнайверади, йиринглайверади, тўғрими? Шунинг учун ҳам биринчи навбатда касалликнинг сабабчисига таъсир қилиш лозим, яъни ўша зирапчани олиб ташлаш керак. Худди шунга ўхшаб гепатитларда ҳам агар сабаб бартараф этилмаса, вирусни чиқариб юборишнинг иложи бўлмаган тақдирда ҳам унинг миқдорини камайтириш, жигарга бўлаётган таъсирнинг сусайишида катта аҳамият касб этади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!