TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Инсон – ўзининг қотили

Бундан юз йил муқаддам бўлгани каби ҳозир ҳам қуролли низоларда заҳарли газлардан фойдаланиш ҳарбий жиноят ҳисобланади. 1915 йилнинг апрелида немислар заҳарловчи моддалардан илк бор оммавий қирғин қуроли сифатида фойдаланган эди.

Биринчи жаҳон уруши. 1915 йилнинг 22 апрели оқшомида немис ва француз қўшинлари Бельгиянинг Ипр шаҳри яқинида бир-бирига қарши жанг олиб бораётган эди. Ўша оқшомда немислар янги қурол – заҳарли газни ишлатиб кўришга қарор қилишди. Улар ўзлари билан мингта баллон олиб келишди, шамол душман томонга қараб эсиши билан кранларини очиб, 180 тонна хлорни ҳавога қўйиб юборишди. Шамол сариқ тусли газ булутини душман томонга қараб ҳайдади.

Саросима бошланди. Газ булути ичида қолган француз аскарлари ҳеч нарсани кўра олмас, йўталар ва нафаси қисилар эди. Улардан уч минг нафари бўғилиб ўлди, етти минг нафари куйиш жароҳатини олди.

«Ўша лаҳзада илм-фан ўзининг бегуноҳлигини йўқотган эди, – дейди тарихчи Эрнст Петер Фишер. – Бунгача илм-фан одамларнинг яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилган бўлса, энди унинг мақсади одамларни қиришни осонлаштиришга қаратилди».

Хлордан ҳарбий мақсадлардан фойдаланиш усулини немис кимёгари Фриц Габер ўйлаб топган. У илмий билимларни ҳарбий эҳтиёжларга бўйсундирган биринчи олим ҳисобланади. Фриц Габер хлорнинг ўта заҳарли газ эканлигини, одамни йўталтириши, бўғилиш ва ўлимга сабаб бўлишини билиб қолди. Қолавреса, заҳар арзон – кимё саноти чиқиндилари таркибида бор эди. Ўша пайтлари Прессия ҳарбий вазирлигида ишлаган Габернинг шиори шундай эди: «Тинчлик пайтида – инсоният учун, уруш пайтида – ватан учун».

Ипр шаҳри яқинидаги газ ҳарбий жиноят ҳисобланади, чунки 1907 йилги Гаага конвенциясида заҳар ва заҳарловчи қуролдан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш тақиқланган.

Фриц Габернинг ҳарбий инновациясининг «муваффақияти» бошқаларга ҳам юқди. Давлатларнинг уруши баробарида «кимёгарларнинг уруши» ҳам бошланди. Энди олимларнинг олдида иложи борича тезроқ кимёвий қурол ишлаб чиқиш вазифаси турар эди. «Бошқа мамлакатларда Габерга ҳасад билан қарашарди, – дейди тарихчи Эрнст Петер Фишер. – Кўпгина давлатлар ўзида у каби олимлар бўлишини истарди». 1918 йилда Фриц Габер кимё бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди. Заҳарли газни кашф қилгани учун эмас, балки аммиак синтезини амалга оширишган қўшган ҳиссаси учун.

Французлар ва инглизлар ҳам заҳарли газлар билан тажрибалар олиб боришди. Урушларда фосген ва иприт кенг ишлатиладиган бўлди. Бироқ заҳарли газлар урушларда ҳал қилувчи роль ўйнамади, чунки улардан фақатгина қулай об-ҳаво шароитида фойдаланиш мумкин эди.

Хуллас, Биринчи жаҳон урушида қўрқинчли механизм ишга тушди, Германия эса унинг двигателига айланди.

Кимёгар Фриц Габер хлордан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга асос солибгина қолмай, саноат соҳасидаги алоқаларидан фойдаланган ҳолда ушбу кимёвий қуролни оммавий ишлаб чиқаришга туртки берди. Масалан, BASF кимё концерни Биринчи жаҳон уруши пайтида кўп миқдорда заҳарловчи моддаларни ишлаб чиқарган.

1925 йилда эса Габер IG Farben концернининг кузатув кенгашига кирди. Кейинроқ бу концерн концлагерлардаги газ камераларида ишлатилган «Б циклони»ни (цианид кислота) ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

Фриц Габер ҳаракатларининг фожиавий оқибатларини олдидан кўра олмаган эди. Яҳудий миллатига мансуб бу олим 1933 йилда юртидан қувилиб, Англияга кўчиб кетди.

Биринчи жаҳон уруши пайтида заҳарли газларнинг қўлланиши оқибатида 90 мингдан ортиқ аскар ҳалок бўлган. Урушдан кейин ҳам кўп киши асоратлардан вафот этди. 1905 йилда Германия ҳам қўшилган Миллатлар лигаси кимёвий қуролдан фойдаланмаслик ҳақида Женева протоколини қабул қилган эди. Шундай бўлса-да, зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ниқоби остида заҳарли газлар билан боғлиқ тажрибалар давом эттирилаверди. Инсоният ўйлаб топган кимёвий қуроллар ҳозиргача унинг ўзига таҳдид солмоқда…

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!