TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Жиғилдон қайнаса, нега минерал сув ичилади?

Чунки ошқозоннинг пилорик сфинктери очилиши учун ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг pH (кислоталилик) муҳити бир-бирига яқин бўлиши керак. Минерал сув айнан шу муҳит, яъни ошқозон пилорик қисмидаги муҳитни 12 бармоқ ичакникига яқинлаштириб беради, натижада сфинктер очилиб, ошқозонда туриб қолган овқат луқмаси ичакка ўтади. Лекин минерал сув сўрилишда иштирок этмайди.

Нонни қуруқ ўзини эмас, балки бўктириб еган маъқул. Чунки қуруқ ўзи ейилган ноннинг ҳазм бўлиши қийин.

Мошли овқатга гўшт қўшиб бўлмайди. Чунки уларни парчаловчи фермент битта бўлиб, бундай ҳолларда иккаласи “талашиб” қолади. Бу “кураш”да гўшт “ютиб чиқади” ва мошни парчаловчи фермент камайиб қолади. Натижада унинг ҳазм бўлиши қийинлашади.

Киста аёлларда эркаклик гормони ошиб кетганда ҳосил бўлади. Масалан, бачадон ёки тухумдон олиб ташланса, аёллик гормони ўрнига эркаклик гормони секрецияси (ажралиши) кучаяди.

Одам нега наркоток ёки алкоголга ўрганиб қолади? Одам организмида доим спирт ва эндоморфин деган модда ишлаб чиқарилади. Булар организмдаги турли оғриқларни йўқ қилиб туради (ичак пересталтикаси, юрак қисқариши, ўпканинг нафас олишида маълум оғриқлар бўлади, лекин биз юқоридаги моддалар ҳисобига уни сезмаймиз). Қачонки, организм наркотик ёки алкогол қабул қилса, организм ўзи жуда кам миқдорда ишлаб чиқараётган шу моддалар синтезини тўтатади. Ташқаридан наркотик берилмаса (ва ўз-ўзидан ичкарида ҳам эндоморфин йўқ) одамга юқоридаги оғриқларнинг ҳаммаси сезилади, бу “ломка” деб аталади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!