TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ НИМАЛАР ПАСАЙТИРАДИ?

Кўриш қобилиятига оид муаммоларга кўпинча жароҳат ва кўз касалликлари сабаб бўлади. Кўзга зарарли одатлар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қуйида кўриш қобилиятининг пасайишига сабаб бўладиган асосий омиллар билан танишасиз.

Катаракта. У туфайли ёш ўтган сайин кўз ичида жойлашган гавҳар қалинлашиб, хиралашиб қолади. Шунинг учун кўриш майдонида туманли доғлар пайдо бўлади, тасвир чапланиб кетади, тунги кўриш қобилияти ёмонлашади.

Сариқ доғ соҳасидаги ўзгариш. Сариқ доғ деб кўз тўр пардаси соҳасига айтилади. У туфайли биз олдимиздаги буюмларни қабул қиламиз. Қуёш нурининг узоқ вақт таъсир қилиши, нотўғри овқатланиш ва бошқа зарарли омиллар қон томирлар шикастланишига олиб келади. Кўпинча айнан шунинг учун ҳам 60 ёшдан ўтган одамларнинг кўриш қобилияти бирдан пасайиб кетади. Сариқ доғ соҳасида дегенератив ўзгаришлар бўлган одамлар кўпинча сўзларни ўқиётганда худди парчаланиб кетаётгандек бўлаётганини кузатишади. Шунинг учун ҳам ёши 45 дан ўтган кишилар кўриш қобилиятини мунтазам текширтириб туришлари лозим.

Чекиш кўрликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шунингдек, кўз тўр пардасида ўзгаришларга сабаб бўлади. 2005 йилда олимларнинг аниқланишича, чекиш кўр бўлиб қолиш хавфини 2 баравар оширар экан. Борди-ю, бу касалликка одамнинг генетик мойиллиги қўшиладиган бўлса, кўрлик 100 баравар ортади!

Кўз тўр пардасининг ёрилиши. Кўриш қобилиятининг тўсатдан йўқолиб қолишига олиб келади. Бу кўз жароҳати, инсульт ва, ҳатто, мигрень хуружи вақтида ҳам юз бериши эҳтимолдан холи эмас.

Глаукома. Кўриш қобилияти кўз ичида суюқлик пайдо бўлиши натижасида йўқолади (бунинг сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаган). Глаукома кўз ичи босими ошишига ҳамда кўз нервларининг шикастланишига олиб келади.

Диабет асорати. Кўриш қобилияти кўз тўр пардасидаги қон томирлар шикастланиши туфайли содир балади. Одатда касаллик зўрайиб кетади.

Кўриш қобилиятида ҳеч қандай муаммаси бўлмаган ва ирсий хавфли гуруҳга кирмаган ёшлар ҳар 3-5 йилда кўзларини текширувдан ўтказиб турса етади.

Агар ёшингиз 40-64 атрофида бўлса, офтальмологлар ҳар 2-4 йилда бир марта кўриш қобилияти кўригидан ўтиб туришни тавсия этади.

65 ёшдан катталар эса, ҳатто, кўриш қобилиятига шикоятлари бўлмаса-да, тез-тез: ҳар 1-2 йилда текширувдан ўтиб туришлари лозим.

Эсингизда бўлсин, баъзи хавфли касалликлар бошланғич даврида ҳеч қандай белгисиз кечиши мумкин. Агар ўз вақтида даволанишни бошласангиз, кўпгина дарларнинг олдини олган бўласиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!