TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

КАНАКУНЖУТ ЁҒИ – СОЧ ТЎКИЛИШИГА ҚАРШИ

Соч илдизига канакунжут ёғи (касторовое масло) жуда яхши ёрдам беради. Уни қўллаш қуйидагича: сув ҳаммомида озгина ёғни қиздириб, эски тиш чўткаси ёрдамида бош терисига суртилади. Сўнг бошга камида 5 соат давомида пахмоқ сочиқ ўраб қўйилади. Шундан сўнг соч шампунь билан обдон ювилади. Мазкур муолажа бир неча ой мобайнида ҳафтасига бир марта такрорланади. Бу нафақат соч тўкилишини тўхтатади, балки уни соғлом ва қалинроқ ҳам қилади.

Бош терисига қариқиз (лопух) суви қайнатмаси ёки илдизидан тайёрланган суртмани суртиш соч ўсишида яна бир жуда самарали восита ҳисобланади. Бунинг учун 20 г қариқиз илдизини бир стакан қайноқ сувда суюқликнинг ярми буғланиб кетгунча қайнатинг. Сўнг қайнатма 20 дақиқа дам едирилади. Шундан сўнг тенг миқдорда чарви ёғи билан бирга қиздирилади ва идишга қуйилади. Унинг қопқоғи маҳкам ёпилиб, бир неча соатга духовкага қўйилади. Кейин идишдаги сув тўкиб, ҳосил бўлган суртма бош терисига суртилади.

Оддий қичитқи ўт (крапива) ҳам сочни ажойиб мустаҳкамлайди, уларнинг тўкилишига тўсқинлик қилади. Муолажа учун ёш қичитқи ўтдан фойдаланилади. Улардан қайнатма тайёрланади. 40 даражагача совитилади. У бошни ювгандан сўнг сочга суртиш учун ишлатилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!