Катталардаги тепки
- 25.01.2016
- Янгиликлар
- Изоҳлар мавжуд эмас
Маълумингизким, олдинлари фақат болаларда учрайдиган паротит (тепки) касаллигининг охирги пайтларда катталар орасида ҳам кўп учраётганлиги ташвишли ҳолдир.
Москва Соғлиқни Сақлаш департаменти юқори синф ўқувчиларини эпидемик паротит (тепки)га қарши такроран эмлаш ташаббуси билан чиқди. Кўпинча ёш болаларда учрайдиган бу касаллик эндиликда аҳолининг катта ёшдаги қатламларида ҳам кузатилиб, бепуштлик каби асоратларга олиб келмоқда. Боланинг илк ёшида қилинган эмлаш эса бу инфекцияга қарши умри давомида кифоя қиладиган кучли иммунитет юзага келиши учун етарли эмаслиги исботланди.