TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Кексаларимиз сиҳатгоҳларда бепул даволанишади

Юртимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига дам олиш ва соғликларини тиклашлари учун март ойидан сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотига кўра, пенсионерлар дам оладиган санаторийларнинг барчасида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилган. Дам олувчилар учун шароит яратиш мақсадида керакли анжомлар олиб келинди, кексаларимиз учун алоҳида меню тузилди, тиббий-ижтимоий хизматлар тури ортди.

Шифокорлар дам олувчиларнинг соғлигини доимо назорат қилиб туради, керакли тиббий, физиотерапевтик ҳамда реабилитацион муолажалар тайинланади. Барча санаторийларда фитобарлар ташкил этилган.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!