TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Киши тумов бўлганда

Сиз бемаврид шамоллаб қолсангиз, дори-дармонлар бўлмаса, ташвишланманг, халқ табобатининг синалган даволаридан фойдаланинг: давоси ҳовлингизда ўсган (бўлмаса бозорда) оддий саримсоқпиёз. Икки-уч донасини ажратинг, тозалаб майдаланг, ярим пиёладан кўпроқ қайноқ сув қуйиб, тиндиринг, докада сузинг. Тайёр тиндирмани кунига икки-уч маҳал, икки-уч томчидан бурунга томизинг. Тиндирмани ҳар куни янгиланг. Кор қилмаса, кунига бир марта қиймаланган саримсоқни ўн-ўн икки дақиқа ҳидланг.

* * *

Қадимда ота-боболар малина мевасидан ташқари шохларидан ҳам фойдаланганлар. Шохларни қишин-ёзин ишлатса бўлади. Бир пиёла қирқилган шохларни қайноқ сувда 10-20 дақиқа қайнатилади, икки соатча тиндирилади. Салқин жойда сақланади. Кўнгил кўтарганда оз-оздан ҳўплаб-ҳўплаб ичилади.

* * *

Бир чой қошиқдаги майдаланган андиз томирини пиёладаги қайноқ сувда ўн соатча сақлайсиз, сўнг қултум-қултум қилиб ичасиз. Қайнатма тайёрлаш: бир ош қошиқдаги майдаланган томирни бир пиёла доғ сувда ярим соат мобайнида паст оловда қайнатасиз. Тиндириб, совитилгач, кун давомида уч-тўрт марта бир қошиқдан ичасиз.

* * *

Ўртача катталикдаги бир дона тозалаб тўғралган пиёзни ярим коса сутга солинади. Ўн дақиқа давомида тиндирилади. Оз-оздан ичилади.

* * *

 Қаттиқ тумовда қизилчанинг янги сиқиб олинган шарбати бурунга томизилади. Наъматак мевасидан дамланган чойга асал қўшиб ичилса, тумовнинг олди олинади. Одамга қувват бағишлайди.

И.Тўхтасиновнинг “Синалган даволар” рисоласидан.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!