TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

КОМПЬЮТЕР СИЧҚОНЧАСИДАН ҚЎРҚИНГ!

Компьютерни ёқиб, сичқончани ушлайсиз. Шу заҳоти кафтингизда оғриқ пайдо бўлади. Бу нималигини билмайсиз? Компьютер сичқончаси синдроми – малакали идора ходимлари касаллиги.

Хўш, бу синдром қандай хавф солиши мумкин? Вақт ўтиши билан қўлларингиз бутунлай қимирламай қолиши мумкин, бармоқларнинг сезувчанлиги йўқолади, мушаклар шишиши туфайли оғриқсиз кафтларингизни ҳаракатлантира олмайсиз. Сабаби – билак орқали ўрта нерв сиқилиши. Бу сичқонча билан ишлаган вақтда билак билан столнинг чеккасига тиранасиз. Натижада томир ва пайлар қисилиб қолади.

Нима қилиш керак?

Қўлларнинг ҳолатини назорат қилинг. Тирсак бўғими ва кафт бир чизиқда бўлиши, тирсак осилиб турмасдан, столда туриши энг тўғри ҳолат ҳисобланади. Сичқонча ёки клавиатура билан ишлаганда қўллар 90 даража бурчак остида букилган бўлиши зарур.

Тирсакни ушлаб турадиган платформадан фойдаланинг. 1,5-2 см қалинликдаги кичкина ёстиқчани қўлларнинг тагига – тирсак бўғимига яқинроқ жойга қўйинг.

Машқ қилинг. Биринчи аломатлари пайдо бўлганда тирсак бўғимлари ва кафт мушакларини шуғуллантиришни бошланг: кафтингизда темир соққаларни айлантиринг ёки юмшоқ резина коптокчани сиқинг. Шунингдек, кафтларни тез-тез мушт қилиш ҳам фойдали.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!