TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

КОМПЬЮТЕРДА ИШЛАШ ҚОИДАСИ

Кўз саломатлиги ҳақидаги охирги мавзу – компьютерда ишлаш қоидалари. Агар сиз компьютер олдида ишласангиз иш жойингиз тўғри ташкиллаштирилган бўлиши ҳамда ўз вақтида дам олишингиз кўзларингиз саломатлиги учун жуда муҳим. Бу кўз касалликлари ва толиқишининг энг яхши профилактикаси. Кўриш қобилияти сақланиши учун қоидаларга риоя қилинг.

  1. Монитор олдида танаффуссиз 2 соатдан ортиқ ишламанг. Бунда ҳар 20-30 дақиқада дам олиб туринг. Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага мониторга қараманг.
  2. Болалар учун махсус қоида мавжуд. Бола компьютерда ўйнаши ёки ишлаши учун кетадиган вақтни қуйидагича ҳисоблаш мумкин. Боланинг ёшини иккига кўпайтиринг. Чиққан натижа боланинг компьютер олдида ишлаш мумкин бўлган дақиқани ифодалайди. Компьютер ўйинлари ёки бошқа машғулотлар орасидаги танаффус қуйидагича бўлиши керак: мониторда ўтказилган дақиқани учга кўпайтиринг.
  3. Одатда катталарнинг кўзлари компьютер олдида 4 соат ишлагандан кейин толиқа бошлайди. Ўсмирларда – 2,5-3 соатдан кейин. Агар бу эртароқ содир бўлса, иш жойингизнинг қандай ташкиллаштирилганига, ўтирган танангиз ҳолатига эътибор беринг.
  4. Компьютер олдида стулнинг суянчиғига суянган ҳолда ўтириш керак. Елкалар бўш қўйилган бўлиши зарур. Бўйинни ҳам зўриқтирманг. Мушакларнинг зўриқиши кўзларнинг толиқиши ва бош оғриғига сабаб бўлади.
  5. Мониторни шундай қўйингки, у узатилган қўл узоқлигида бўлиши керак. Бу тахминан 60-70 см дегани. Кўз сатци – мониторнинг ўртасидан 15-20 см юқорироқ бўлиши керак. Яъни монитор олдида ўтирганда ва унга тўппа-тўғри қараганда сиз унинг тепа қисмини кўришингиз зарур.
  6. Агар компьютер олдида ишлаётганда қоғоздаги матнларга ҳам қарашингизга тўғри келса, уларни махсус қурилмаларга жойланг. Шунда кўзларингиз камроқ қийналади.
  7. Иш жойидаги ёруғлик мониторда шуъла ҳосил қилмаслиги керак. Бундан ташқари, монитордаги бармоқ излари ва чангларни тез-тез тозалаб туринг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!