TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Республика ОИТСга қарши кураш маркази

Address

,
Телефон
Email

Республика ОИТСга қарши кураш маркази 1987 йилда ташкил этилган. 1988 йилдан бошлаб республикамизнинг барча маъмурий ҳудудларида ОИТС ташхис лабораториялари очилди.

ОИТСга карши кураш марказининг вазифалари:

— ОИВ-инфекциясининг тарқалиши ва касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унга тўғри ташхис қўйиш, уни даволаш чора тадбирларини олиб бориш;

— ОИВ-инфекциянинг тез тарқалиш омилларини таҳлил этиш буйича махсус эпидимиологик кузатувларни ташкил этиш;

— ОИВга чалинган шахсларга юқори малакали шифокорлар тамонидан мунтазам тиббий назоратни ташкил этиш ва уларнинг ишга лаёқатлилигини сақлаб қолиш;

— ОИВ/ОИТС ва бевосита ушбу касалликлар билан боғлиқ бўлган бемоларга ташхис қўйиш ва уларни даволашни амалга оширувчи муассасаларга услубий ёрдам кўрсатиш;

— миллат генофонди ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистонда ОИВ/ОИТСга қарши қулланилаётган ташхис ва даволаш-профилактика услубларининг самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

— хорижий мамлакатлардаги ОИВ/ОИТСга тўғри ташхис қўйиш, унинг профилактикасини амалга ошириш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун салбий таъсир кўрсатмайдиган услубларни ўрганиш ва тажрибаларини таҳлил этиш;

— ОИВ тарқалишига қарши кураш масалалари бўйича тиббиёт ходимлари ва мутахассисларнинг малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш чора тадбирларини кўриш.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фарҳод кўчаси, 12-уй

Телефон: +998 (71) 276-93-25 / +998 (71) 276-23-11

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!