TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Республика перенатал маркази

Address

,
Телефон
Email

Республика перенатал маркази 2002 йилда ҳомиладор ва янги туғган аёллар ва уларнинг чақалоқларига юқори малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Ушбу марказда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган беморлар даволанади.

Марказнинг асосий фаолият йўналиши ҳомиладор аёлларни туғруққа тайёрлаш, муайян сабаблар билан туғриқ оғир кечувчи аёлларни назорат қилиш ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалари ҳомила ҳолатини мунтазам назорат қилиш, ўз вақтида жарроҳлик коррекцияни амалга ошириш учун янги туғилган чақалоқларда юрак иллати ривожланишини аниқлаш, чала туғилган ва вазни кичик болаларни парваришлашдан иборатдир.

РПМ халқаро экспертлар иштирокида перенатология бўйича барча ҳудудлардаги мутахассис ва ходимларни мунтазам тайёрлаб борувчи таълим тизимининг ягона миллий маркази ҳисобланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Обидова кучаси 223-уй (ТошПТИ клиникаси)

Телефон:  +998 (71) 262-28-80

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!