TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти

Address

,
Телефон
Email

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти 1932 йилда ташкил топган. Мустақиллик даврида институт илмий-амалий конференциялар, семинаралар, услубий қўлланма ва монографияларни чоп этиш, очиқ операциялар ўтказиш орқали травматология ва ортопедияга оид касалликларига ташхис қўйишда ва уларни даъволашда янги услубларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Институтда қўйидаги бўлимлар мавжуд: катталар ортопедияси бўлими, катталар жарроҳати бўлими, компрессион-дистракцион остеосинтез бўлими, болалар ортопедияси бўлими, ўсмирлар ортопедияси бўлими ,болалар жароҳати бўлими, спортдан шикастланиш бўлими, реанимация бўлими, рентген-лаборатория бўлими, маслаҳат поликлиникаси, физиотерапия бўлими.

Ҳар йили институт поликлиникасида 35 000 дан ортиқ беморларга маслаҳатлар берилса, 7000 дан ортиқ беморлар стационар шароитида даволанади ва 3500 га яқин операциялар ўтказилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт 78

Телефон:  +998 (71) 233-10-30 / +998 (71) 233-08-12

Веб-сайт:  www.med.uz/niito

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!