TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти

Address

,
Телефон
Email

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти 1961 йилда ташкил этилган.

Институт Ўзбекистон Республикасида эпидемиология, микробиология, инфекцион ва паразитар касалликлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишни мувофиқлаштириш марказ ҳисобланади.

Асосий фаолият йўналиши:

— ўткир ичак инфекциялари, зоонозам, паразитар касалликлар бўйича янги патогенетик концепцияларни ишлаб чиқиш;

— хавфли инфекцион касалликларнинг эпидемиологик мониторинг қилинишининг замонавий асосини ишлаб чиқиш;

— Ўзбекистонда юқиш ҳавфи юқори бўлган касалликларнинг замонавий клиник аломатларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;

— соғлиқни сақлаш амалиётида юқумли касалликларга тўғри ташхис қўйишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

— Ўзбекистонда юқумли касалликларнинг этиопатогенетик терапияси услубларини такомиллаштириш;

— касалликни қисқа ёки узоқ муддатли эканлигини прогнозлаш мақсадида, юқумли касалликларнинг янги математик моделини тайёрлаш.

Манзил:  Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Решетов кўчаси, 2 уй

Телефон:  +998 (71) 243-36-05 / +998 (71) 243-18-22

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!