TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази

Address

,
Телефон
Email

Марказнинг асосий фаолият йўналишлари:

· юрак ва томир, ошқозон ичак йўллари, жигар ва жигар ости безлари, ўпка ва умуртқа, кўкрак қафаси оралиғи органлари касаликларига чалинган беморларга юқори малакали умум ва ихтисослаштирилган хирургик ёрдам кўрсатиш;

· абдоминал, торакал ва юрак томирлари хирургиясида замонавий юқори технологияли оператив аралашув услубларини клиник амалиётида ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

· республиканинг барча ҳудудларидаги хирургларнинг ва умум даволаш мутахассислиги бўйича фаолият олиб бораётган шифокорларга таълим бериш, уларнинг малакаларини ошириш бўйича ўқув услубий ишларни олиб бориш;

· республика ҳудудлари ва Тошкент вилоятининг қишлоқ врачлик пунктларида фаолият олиб бораётган кўп йўналишли тиббиёт марказлари учун консультатив диагностик ва даволаш ёрдамларини кўрсатиш.

Асосий илмий ва клиник ютуқлар:

· жигарда ўсма ривожланиши, катта хажмдаги резекцияси, панкреатодуоденал резекция. Ўт йўлларида юзага келган ўсма ва заҳарланишдан шикастланиш ҳолатларида қайта тикланиш аралашуви сингари ноёб операциялар амалиётга жорий этилди;

· жигар циррози ва портал гипертензияси асоратларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги ўзига хос услублар ишлаб чиқилди ва амалиётган жорий этилди;

· қизилўнгач ва ошқозон касалликларининг ривожланган ва энди авж олаётган ҳолатларида қайта тиклаш операциялари ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· дабба касалигини йирик операциясидан кейин беморлар учун протез турлари ва лазер технологияларини қўллаб, герниопластикнинг турли шакллари жорий қилинди;

· бугунги кунда таракал хирургияси соҳасида ўпка, нафас олиш, бронх, умуртқа ва кўкрак қафаси оралиғи органларини мураккаб қайта тиклаш резекцион ва эндохирургик операцияларини амалга оширишдаги барча спектрлари олиб борилмоқда;

· туғма юрак иллати билан туғилган беморларда радикал аралашувнинг барча турлари, жумладан, Фонтена операцияси, юрак томирлари реимплантацияси Бентал де Боно жаҳон стандартлари даражасида ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· орттирилган юрак хасталикларига чалинган беморларга мураккаб операцияларни қилиш, жумладан, кўп клапанли протезлаш, пластик, клапанни ҳимоялаш операциялари ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· рентгеноэндоваскуляр ва юрак уришининг бузилиши бўлимида туғма юрак иллатлари билан туғилган беморларда рентгеноэндоваскуляр аралашув, баллонли митрал вальвулопластик, қон томирларининг мураккаб шикастланиш ҳолатларида транскатетер эндопратезлаш ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· оёқ юзасининг қандли диабет касаллиги ва томирларни мультификал зарарланишида бошқа жойларда учрамайдиган эндоваскуляр операцияси ишлаб чиқилда ва жорий этилди;

· юрак томир хирургияси бўлимида юрак патологияси ва магистрал томирларнинг уйғунлигида юрак ишларини операция қилишни ўз ичига олган умуман юрак ишемия касаллигини операция қилишнинг клиник амалиёти жорий этилди.

Манзил:  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 10

Телефон:  +998 (71) 277-27-65

Веб-сайт:  www.med.uz/surgery

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!