TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Манадаринли муолажа

Мандарин шарбати ажойиб шифобахш ичимлик ҳисобланади, болалар ва беморлар учун жуда фойдали. Иситма кўтарилиб кетганда мандарин шарбати чанқоқни яхши қолдиради.

Йўталдан қутулмоқчи бўлсангиз, мандариннинг қуритилган пўстлоғидан қайнатма тайёрланг. Пўстлоқ ва сув нисбати – 1:10.

Ошқозон-ичак касалликлари, жумладан, ич кетишда сархил мандарин ва мева шарбати ичиш наф беради.

Мандарин пўстлоғидан тайёрланган дамлама иштаҳани очиш ва ҳазм қилиш жараёнини яхшилашда қўл келади. Бундай дамламани овқатланишдан 15-30 дақиқа олдин 10-20 томчидан қабул қилиш лозим.

Қиш фаслида организмнинг витаминларга эҳтиёжи ортишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бундай пайтда мандариннинг ўрни беқиёс. Ушбу мева организмда моддалар алмашинувини яхшилайди, ундан олинган эфир мойи эса киши кайфиятини кўтариш хусусиятига эга.

Диабетга чалинган беморларга мандарин пўстлоғидан тайёрланган қайнатма тавсия этилади, чунки бундай қайнатма қондаги қанд миқдорини камайтиради. Қайнатма тайёрлаш учун 3 дона мандариндан пўстлоғини ажратиб олинг, 1 литр сувга солиб 10 дақиқа қайнатинг. Уни совиткичда сақлайсиз ва ҳар куни қабул қиласиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!