TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Мигрень – бошнинг ярмини асир олган хасталик

Мигрень бошнинг ярим қисмида кузатиладиган оғриқни билдиради. Шифокорларнинг айтишича, одамларнинг камида 80 фоизи ҳаётида бир матта  бўлса ҳам мигрень хуружини бошидан кечирган. Ушбу касаллик эркакларга қараганда кўпроқ аёлларда учрайди.

Касаллик одатда 18-20 ёшдан намоён бўлади, баъзида 13-15 ёшдан ва ҳатто 5-7 ёшдан ҳам кузатилиши  мумкин. Мигреннинг энг кўп учраши 25-33 ёшлар орасига тўғри келади, 50 ёшдан кейин мигрень мустақил касаллик сифатида жуда кам кузатилади.

Мигрень муаммоси кенг тарқалгани ва кучли бош оғриғи билан кечгани туфайли фақатгина тиббиёт муммоси бўлмай, балки ижтимоий-иқтисодий ҳарактерга ҳам эга.

Оддий мигрень ёки аурасиз мигрень касалликнинг асосий шакли бўлиб, барча мигреннинг 60-70 фоизини ташкил қилади. Мигрень хуружи тушкунлик, асабийлик, безовталик, иштаҳасизликдан бошланади. Бош оғриғи бошнинг бир қисмидан (чаккадан, пешонадан) бошланади ва симмиллаб оғрийди. Кейинги 2-5 соат ичида оғриқ кучайиб, симмиллашдан пульсация қилишга ўтади. 60-65 фоиз ҳолатларда оғриқ бошнинг бир томонидан бошланади, кейин эса 30-35 фоиз ҳолатларда бошнинг иккинчи қисмига тарқалади. Энг кучли бош оғриғи 5-6 соатгача давом этади ва шу вақтда кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Ҳар қандай ҳаракат бош оғриғини кучайишига олиб келади, шуниг учун беморлар ётоқда қолишга мажбур бўлади. Ёруғлик, шовқин  бош оғриғини кучайтиргани сабабли беморлар қоронғуда ёлғиз қолишни танлайди. Кучли оғриқ вақтида юз қизариши, кўз ўқи қон томирларининг кенгайиши, кўз атрофи кўкариши кузатилади. Вақт ўтиб бу белгилар йўқола бошлайди, бош оғриғи бир хилда симиллаб давом этади,  кучсизлик ва уйқучанлик кузатилади. Хуружнинг ўртача давом этиш вақти 8-12 соатни ташкил қилади.

Мигрень авж олишига олиб келувчи факторларга стресс ёки стрессдан кейинги ҳолат, зўриқиш, вақтида овқатланмаслик, баъзи овқат маҳсулотлари (какао, шоколад, ёнғоқ, пишлоқ, тухум, цитрус мевалар, аччиқ овқатлар, консервалар) истеьмол қилиш, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, об-ҳавонинг ўзгариши, меьёридан кам ёки кўп ухлаш, ички касалликларнинг авж олиши киради. Оғриқ кучли бўлганида илк этапда замонавий оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан фойдаланиш лозим.

Мигренни даволаш икки муаммони хал қилишдан иборат: мигрень хуружини бартараф этиш ва хуружлар орасидаги вақтда хуружлар қайталанишининг олдини олиш мақсадида профилактик даволаш.

Мигрень хуружини даволаш қанчалик  эрта  бошланса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!