TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

МОЙГА БОЙ ИНДОВ

Индов (ёки эрука) – бутгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, мойли экин. Европанинг жануби, Кавказ, Ғарбий Сибирь, Шимолий ва Шарқий Африкада 5-6 тури учрайди. Кичик Осиё, Эфиопия, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда мойли экин сифатида экма индов экилади. Илдизи ўқ илдиз, сершох. Пояси шохланиб тик ўсади. Бўйи 20-80 см. Барги чўзинчоқ, четлари тишчали, пастки барглари бандли, юқоридагилари бандсиз. Гуллари сариқ ёки оқ бинафша ранг, ён шохларининг учида бир нечта тўп бўлиб жойлашади. Меваси тўрт қиррали, кўп уруғли.

Индов эрта баҳорда экилади, апрель охири-майда гуллайди, меваси июль-августда етилади. Уруғи таркибида 26-35 фоиз чала қурийдиган мой, глюкоэруцин гликозиди, баргида флавоин гликозиди бор. Баргида темир, кальций, калий, марганец ва фосфор аниқланган.

Илгари Ўзбекистонда лалми ерларда мой олиш учун кўп экилган, айни пайт Ўрта Осиё ва Сибирда бегона ўт ҳисобланади. Баъзи экинзорлар, хусусан, зиғирзорларда ўсиб, зарар келтиради.

Индов табобатда иштаҳа очиш ва яраларни (мойи қўтирни) даволаш учун қўлланилади. Мойи қорамтир, ўткир ҳидли, тахир, суюқ бўлиб, совун ишлаб чиқаришда, тўқимачиликда ва лок-бўёқ саноатида ишлатилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!