TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТ УЧУН

Лоҳаслик, эт увишиши, тез чарчаб қолиш, уйқучанлик ёки, аксинча, уйқу босиши, бош оғриши, мушак ҳамда бўғимларнинг зирқираши иммунитет сусайганининг илк белгиларидир. Тез-тез шамоллайвесангиз ёхуд лабингизга учуқ тошаверса, бепарво бўлманг. Иммунитети паст кишиларнинг териси шўралашадиган, юзининг ранги заҳил, тирноқлари мўрт, сочлари эса нурсиз бўлиб қолади. Организмнинг ҳимоя кучи заифлашдими, демак, бошқа дардларга ҳам йўл очилади. Келинг, бунинг олдини олиш учун табиий усуллардан фойдаланиб кўраймиз.

— 100 грамм наъматак меваларини 1 литр қайнаган сувда 1 кун дамлаб қўйинг. Сўнг сузиб, эрталаб ва кечқурун ярим стакандан ичасиз. Бу дамлама чидамлиликни оширади.

— Шифобахш салат: 100 грамм коҳу (салат) барглари, помидор ва булғор қалампирини тўғранг ва ўсимлик ёғи қўшиб, аралаштиринг. Ҳафтада 3-4 марта ана шу салатдан еб турсангиз, организмни хилтлардан тозалашга ёрдам беради.

— Сачратқи (цикорий) илдизидан дамланган қаҳва асабни тинчлантиради, юрак ишини яхшилайди ва иммунитетни кўтаради. Бундай ичимлик яллиғланиш ва микробларга қарши курашиш хусусиятига эга. Қаҳва тайёрлаш учун сачратқи илдизини ювиб, қуритинг ва духовкада жигарангга киргунча қиздиринг. Кейин қаҳвамайдалагичда майдалаб, 1 чой қошиқ кукунни 1 стакан қайнаган сувга соласиз. Қайнаб чиққунча оловда турсин. Таъбга кўра шакар ва сут қўшинг.

— Бармоқча келадиган занжабил илдизини тозалаб, майда қирғичдан ўтказинг ва устидан 1 литр қайноқ сув қуйинг. Бир оз совиганидан кейин майда тўғралган лимон (пўстлоғи билан) ва таъбга кўра асал қўшинг.

— Уйқуга ётиш олдин 1 стакан илиқ сутга 10 томчи саримсоқ сувини аралаштириб, ичинг.

— Ўртача катталикдаги лимоннинг уруғларини олиб ташланг, пўсти билан гўштқиймалагичдан ўтказинг. Бунга 50 грамм баргакни ҳам қўшиб ўтказасиз. Ҳосил бўлган массага 200 грамм сариёғ ва 2 ош қошиқ асал аралаштиринг. Эрталаб ва кечқурун 1 чой қошиқдан қабул қиласиз. Бу шамоллаш мавсумида яхши профилактик тадбирлардан биридир.

— 300 граммдан баргак, майиз, олхўри, ёнғоқ ва битта лимонни гўштқиймалагичдан чиқариб, 300 грамм асал қўшинг. Кунига 1 ош қошиқдан еб турасиз.

'МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТ УЧУН' 2 комментария

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-153">

    14.05.2015 @ 18:07

    Сизлар билан боғланиб бўлмаяпди

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-157">

    21.05.2015 @ 11:11

    Сайтни кузатиб бораман.Ҳар куни маълумотларни янгилаб борасиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!