TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

НАФАС ОЛИШНИНГ ҲАМ ҚОИДАСИ БОР

Нафасимиз – бу шунчаки нафас олиб-чиқариш эмас. У ҳаётий қувват билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу қувват яхшилик йўлида ишлаши учун нафас олишнинг бир нечта усулларини ўзлаштириб олиш лозим.

Тўлиқ нафас олиш организмни кўп миқдорда қувват билан тўлдиришга ёрдам беради, ўпканинг фойдали ҳажмини катталаштиради.

Хоҳлаган ҳолатни танланг: ётинг, ўтиринг ёки туринг. Нафасни тўлиқ чиқариб юборинг. Сўнг оғиздан умуман фойдаланмаган ҳолда бурун билан нафас олинг. Диафрагмани туширинг. Бунда қорин сал олдинга чиқади, қовурғалар силжийди, ўмров ва елкалар кўтарилади. Ҳар 8 марта томир урганда нафас олиш керак: нафас олиш – ушлаб туриш – нафас чиқариш 2:1:2 пропорциясига тўғри келиши лозим. Бундай ҳолатда нафасни 4 та томир уришигача ушлаб туринг. Сўнг нафасни секин чиқра бошланг.

Чуқур нафас олиш моддалар алмашинувини рағбатлантиради: бу организмни ёшартиришга олиб келади. Натижада фикрлаш ва реакция тезлиги ошиши, диққат-эътиборни жамлай олиш каби қобилиятлар ривожланади. Туришингиз, ўтиришингиз ёки ётишингиз мумкин. Ҳар 8 марта томир урганда бир марта бурун орқали тўлиқ нафас олинг. Нафасни худди шунча ушлаб туринг. Сўнг ҳавони оғиз орқали бутунлай чиқариб юборинг. Бунда лабларни юмиб, ҳавони шипиллаб чиқариш керак. Нафас чиқариш вақти икки баравар кўпроқ бўлади. 5 марта такрорланг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!