TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Наъматак – юрак учун керак

Швециянинг Лунд университети олимларининг айтишича, наъматак юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Олимлар олти ҳафта давомида ҳар куни таркибида 40 грамм майдаланган наъматак бор ичимлик ичган бир гуруҳ ортиқча вазнли кишиларни кузатишди. Тадқиқот иштирокчиларининг қон босими ўлчанди, қон таркиби, тана вазни ва инсулинга сезгирлик теширилди.

Олти ҳафтадан кейин маълум бўлишича, тадқиқотда қатнашганларнинг барида қон босими ўртача 3,4 фоизга, холестерин даражаси эса 5-6 фоизга пасайган. Натижада юрак касалликлари ривожланиши хавфи 17 фоизга камайган.

Олимлар бу ҳолатни наъматак таркибининг С витаминига бойлиги билан изоҳлашди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!