TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Нима мумкин, нима мумкин эмас?

Хасталикдан халос бўлиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилинаётганига эътибор қаратиш зарур, албатта. Зеро, парҳез ҳам муолажанинг бир туридир. Тўғри овқатланиш шифони тезлаштирса, нотўғриси дардни оғирлаштириши ҳеч гап эмас. Хўш, сиз қайси касалликларда қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин, қай бирлари эса тақиқланишини биласизми? Билмасангиз, қуйидаги рўйхатдан билиб олишингиз мумкин.

 

Ўсимлик номи Қайси касалликда истеъмол қилиш
мумкин мумкин эмас
Анжир Юрак-қон томирлари касалликлари, бронхит, нафас олиш йўллари катари, сурункали қабзият Диабет (қанд касаллиги), семиришга мойиллик, подагра, организмдаги оксалат кислота тузлари йиғилиши билан ўтадиган буйрак-тош касаллиги
Апельсин, лимон Атеросклероз, гипертония, тўлаликка (семизликка) мойиллик, иштаҳа йўқлиги, қабзият Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, меъда шираси кўпайгандаги гастрит, колит ва энтеритлар кучайганда
Бақлажон Юрак-қон томирлари касалликлари, атеросклероз, подагра, жигар ва буйрак касалликлари, қабзият
Бодринг Буйрак, қовуқ (сийдик пуфаги) ва сийдик йўллари касалликлари, диабет, тўлаликка (семизликка) мойиллик Ўткир ва сурункали гастритда, энтерит, энтероколит, колит ва меъда-ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари кучайганида, гепатит, холецистит, ўт йўллари ва ўт-тош касалликлари, ўткир ва сурункали нефритлар
Карам Юрак- қон томирлар тизими, жигар, буйрак, диабет касалликлари, меъда ширасида кислоталик камайиши билан ўтадиган гастрит Меъда ширасида кислоталик кўпайиши билан ўтадиган гастрит, энтерит ва колит
Картошка Юрак, буйрак, меъда-ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари, қабзият Диабет
Кўк нўхат (нўхат ва мош ҳам) Юрак-қон томирлари тизими касалликлари Подагра, нефрит, меъда ва ичакда яллиғланиш жараёни кучайган вақтда
Лавлаги Атеросклероз, жигар ва буйрак касалликлари, қабзият, ичак заифлашганда ва ҳаддан ташқари озиб, дармонсизланишда Диабет ва тўлаликка мойиллик
Ловия Юрак-қон томирлари касалликлари, диабет Подагра, оғир нефрит, меъда ва ичакда яллиғланиш жараёни кучайганда
Олма Юрак-қон томирлари, меъда ва ичак касалликлари (колит, энтероколит), жигар (сариқ ва ўт-тош касаллиги), буйрак (нефрит, сийдик йўллари тош касаллиги), подагра, атеросклероз ва диабет, камқонлик, тўлаликка (семизликка) мойиллик
Олхўри Юрак-қон томирлари тизими, жигар ва буйрак касалликлари, сурункали қабзият Диабет, тўлаликка (семизликка) мойиллик
Олча Атеросклероз, гипертония, меъда ширасида кислоталик камлигида Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси ва меъда ширасида кислоталик ошиб кетиши билан ўтадиган гастритда
Малина Нафас йўллари шамоллаш касалликлари Подагра ва нефритлар
Пиёз (ош пиёз, нўш пиёз) Атеросклероз, диабет, иштаҳа йўқлиги, нафас йўллари шамоллаши, қабзият Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, буйрак, жигар ва ўт қопининг оғир касалликларида
Помидор Атеросклероз, диабет, тўлаликка (семизликка) мойиллик, меъда-ичак тракти, юрак-қон томирлари тизими ва буйрак касалликлари Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, меъда ширасида кислоталик ошганда
Сабзи Авитаминозлар, камқонлик, юрак инфаркти, ўт ва сийдик-тош касалликлари, меъда ширасида кислоталик камайиши билан ўтадиган гастрит Меъда-ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги зўрайганда, энтеритларда
Салат Авитаминоз, диабет, тўлаликка (семизликка) мойиллик, қабзият, жигар ва ўт қопи касалликлари Сийдик-тош (оксалат ва уратлар) касалликлари, подагра, колит, энтероколитлар (диспепсия ҳоллари) кучайганда
Саримсоқ Ичак заифлашганда, колит, энтероколит, атеросклероз, диабет, гипертония, оғиз шиллиқ қавати яллиғланиши (стоматит, гингивит), нафас йўллари шамоллашлари, грипп ва ангина Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, жигар, буйрак, сийдик йўллари ва меъда-ичак касалликлари кучайган вақтда, тутқаноқ (эпилепсия)да
Сули Авитаминозлар, атеросклероз, буйрак-тош ва ўт-тош, жигар ҳамда меъда-ичак (ўраб олувчи восита сифатида) касалликлари
Тарвуз Қон айланишининг сурункали етишмаслиги, гипертония, жигар, ўт қопи ва буйрак (нефрит, пиелоцистит, буйрак-тош) касалликлари, подагра, тўлаликка (семизликка) мойиллик
Турп ва редиска Қабзият, холецистит ва атеросклероз Меъда ва ичакдаги яллиғланиш жараёнлари, подагра, жигар, буйрак ҳамда меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси
Узум Ўпка сили, плеврит, ориқлаш ва дармонсизлик, кам-қонлик, подагра, юрак, жигар ва буйрак касалликлари Диабет, тўлаликка (семизликка) мойиллик, ич кетиши, ичакда ачиш жараёни кучайиши билан ўтадиган меъда-ичак касалликлари
Хантал (горчица) Иштаҳа йўқлиги ва шамолланиш касалликлари Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, буйрак ва жигар касалликлари, меъда ширасида кислоталик ошиши билан ўтадиган гастритда
Ерқалампир Иштаҳа йўқлиги Меъда ширасида кислоталик ошиши билан ўтадиган гастрит ва меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси қўзғалган даврда
Шовул (экма отқулоқ) Цинга (зангила) ва бошқа авитаминоз касалликлари Подагра, буйрак ва сийдик йўлларида, ўт қопи ва ўт йўлларида тош бўлганда, организмда туз-сув алмашинуви бузилганда
Шолғом Холецистит, атеросклероз, нафас олиш йўллари шамоллаш касалликларида, кўкрак оғриғида ва қабзиятда Меъда-ичакдаги яллиғланиш жараёнида, подагра, жигар, буйрак ҳамда меъда-ўн икки бармоқ ичак ярасида
Ўрик Юрак-қон томирлари тизими касалликлари ва камқонлик Диабет, тўлаликка (семизлик) мойиллик
Қалампир Иштаҳа йўқлиги Меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, жигар, буйрак ва ичак касалликлари
Қовоқ (патиссон, сапчақовоқ ҳам) Атеросклероз, гипертония, диабет, жигар (сариқ касаллиги, холецистит, ўт қопи ва йўлларида тош бўлиши), буйрак касалликлари, қабзият, тўлаликка (семизликка) мойиллик Организмда калий алмашинувининг бузилиши билан ўтадиган буйрак касалликлари (сапчақовоқ), тузланган ва зираворлаб сиркаланган патиссон, ўткир (оғир) гепатит (сариқ касал) ва холецистит, ўт қопи ва ўт йўлларидаги тош касалликларида
Қовун Ўпка сили, подагра, юрак-қон томир тизими, буйрак, жигар ва ўт қопи касалликлари Диабет ва тўлаликка (семизликка) мойиллик
Қорақат(смородина) Цинга (зангила) ва бошқа авитаминоз касалликлари, гипертония, атеросклероз, нафас олиш йўлларининг шамоллашлари, меъда шираси кислоталиги камайиши билан ўтадиган гастрит

 

 

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!