TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Оғриқ билан юзма-юз

Ҳаётда бирон марта касал бўлмаган ёки шикаст кўрмаган инсон бўлмаса керак. Оғриқ ҳаммага таниш.

Гарчи соғлом инсон бўлсангиз ҳам, баъзи-баъзида бош, тиш, ошқозон, куйган, кесилган тана оғриғи сизни безовта қилиши мумкин. Бирон жойингиз оғриб қолганда, унинг сабабини аниқлаб, оғриқ босилиши учун нима қилиш лозимлигини билишни хоҳласангиз керак, албатта. Бундай пайтларда энг муҳими ўзингизни босиб, тинч ётишдир. Шунда дори ўз таъсирини тез ўтказади, демак, оғриқ ҳам йўқолади.

Бақир-чақир, йиғи-сиғи билан сиз фақатгина оғриқни кучайтиришингиз мумкин. Масалан, бошингиз оғриётганда тинч ётиб, оғриқ қолдирувчи дорининг таъсирини кутганингиз маъқул. Қорин оғриганда ҳам худди шундай қилинг. Чунки бақир-чақирдан қорин мушаклари тортилиб, оғриқ сизни янада қаттиқ безовта қилади. Албатта, оғриқ ўта кучли бўлса, йиғлашингиз мумкин. Аммо бу ҳаракатингиз билан соғлигингиз жуда ҳам ёмонлашганини билдирасиз. Бу эса атрофингиздагиларнинг ортиқча хавотирига ва шифокорнинг нотўғри ташхис қўйишига сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!