TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Одам эмас, ўргимчак!

Франциялик Ален Робер Дубайдаги 307 метрли “Кайан” минорасининг чўққисига тирманиш учун 1 соат 5 дақиқа сарфлади.

Эллик икки ёшли “ўргичак одам” бунинг учун хавфсизликни таъминловчи ҳеч қандай махсус жиҳозлардан фойдаланмади, фақатгина бинонинг ўткир қиррали қисмларидан ҳимояланиш учун қўлларига скотч ўраб олди. Кўп сонли томошаталаблар ва журналистларнинг кўз ўнгида у 65 дақиқада 75-қаватли бинони забт этди.

Айтиш керакки, “Кайан”нинг деворлари текис эмас, 90 даражали қийшиқдир: дунёнинг ҳеч қаерида яна шундай бинони учратмайсиз. Ален Робернинг рекорди эса Гиннесснинг рекордлар китобига киритилади.

“Ўргимчак одам” орзусига етганини айтар экан, бу тирманиши охиргиси бўлмаслиги учун хаёлини хавотирли фикрлар тарк этмаганини эътироф этди. Аммо у осмонўпар бинони ўзи кутганидек 90-120 дақиқада эмас, ундан тезроқ забт эта олди.

“Кайан”да яшовчилар Ален Робернинг тирманишидан огоҳлантирилди: улардан “ўргимчак одам”ни чалғитмаслик учун хонадонларида чироқни ёқмаслик ва балконга чиқмаслик сўралди. Роберга деразадан сув узатиш учун бир неча ёрдамчига хонадонларга киришига рухсат берилди. Яшовчилар эса тирманишни ташқаридан туриб томоша қилишди.

Ален Робер шу пайтгача турли мамлакатлардаги 130 дан зиёд осмонўпар биноларнинг чўққисини забт этган. Улар орасида Париждаги Эйфел минораси, Москва давлат университети биноси, Куала-Лумпурдаги “Петронас” минораси, дунёнинг энг баланд биноси – Дубайдаги “Бурж Халифа” бор. У 2011 йилда “Бурж Халифа”га олти соатлик тирмашда хавфсизлик воситаларидан фойдаланишига тўри келган, чунки ташкилотчиларни талаби шундай эди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!