TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Олдини олса бўладими?

«Боламда иситмалаш вақтида шайтонлаш хуружлари кузатилади. Бунинг олдини олиш мумкинми?»

Зарнигор, Қўқон

– Иситма вақтидаги талваса хуружларининг олдини олишда қўлланиладиган асосий чора бу – болада тана ҳароратининг кўтарилишига йўл қўймаслик. Бу ҳолатда узоқ муддат антиконвульсантларни бериш нотўғри. Чунки уларни қабул қилган тақдирда ҳам агар тана ҳарорати 38 даражадан ошса, шайтонлаш хуружи кузатилаверади. У организмнинг тана ҳароратини кўтара олмаслигидан келиб чиқади. Бунга наслий мойил сабаб бўлади. 90 фоиз ҳолларда безарар ҳисобланади.

Шайтонлаш хуружларининг олдини олиш учун биринчи навбатда болани чиниқтириш керак. Турли касалликларнинг олдини олиб, тана ҳароратининг кўтарилишига йўл қўймаслик лозим. Шундагина иситманинг ва шайтонлаш хуружининг олди олинган бўлади. Бу ҳолат меъёрда 5 ёшдан ошган болаларда учрамайди. Агар 5 ёшдан катта болаларда ҳарорат баландлиги ҳисобига шайтонлаш хуружлари кузатилса, бу, албатта, жиддийроқ ташхис саналади. Тиббиётда асоратли фиброз хуружи дейилади. Унга эътиборлироқ ёндашиш зарур. Бунда антиконвульсантларни буюришга тўғри келади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!