TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Олимларимиз миокард инфарктининг номақбул оқибатлари хавфини ҳисобловчи калкульятор яратишди

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкульятор дастури ишлаб чиқилди.

Бу дастур ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда юрак хуружидан тўсатдан ўлиш, қайтадан миокард инфаркти, сурункали юрак хуружининг ривожланиш хавфини олдиндан билиш учун мўлжалланган. Ушбу калькулятордан кардиологияда фойдаланилади.

Муаллифлар Р. Қурбонов, Г. Муллабаева, Ю. Кеворкова, А. Қиличев ва Н. Сайфитдиновага ушбу дастур учун Ўзбекистон интеллектуал мукл агентлигининг гувоҳномаси берилди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!