TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ота-боланинг тили бир!

АҚШнинг Сиракуза шаҳрида яшовчи Брайан Шленкер тилининг кенглиги 8,6 сантиметрга тенг ва бу рекорд ҳисобланади. Қизиғи, унинг 14 ёшли Эмили ҳам тилининг кенглиги бўйича рекорд ўрнатган.

Брайан Шленкернинг айтишига қараганда, у рекордчи эканини тасодифан билиб қолган.

“Кунларнинг бирида Эмилига даср тайёрлашига ёрдам бераётган эдим. Кутубхонада Гиннесснинг рекордлар китобини кўриб чиқаётгандик, бир мақолада австралиялик бир одамнинг тилининг кенглиги 7,9 сантиметр экани ёзилган экан. Уйга қайтаётиб йўл-йўлакай ўйладим: менинг ҳам тилим анчагина катта-ку! Тилимнинг кенглигини ўлчадим ва Гиннесснинг рекордлар китоби вакилларига қўнғироқ қилдим”, – дейди у.

Эмили тилининг кенглиги эса 7,3 сантиметрга тенг, аёллар ўртасида бунчалик катта тил ҳеч кимда йўқ. Ота-бола энди тилини чиқариб, танишларини кулдириб юришибди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!