TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

O‘zLiDeP “Саломатлик куни” акциясини ўтказди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Республика жисмоний тарбия-врачлик диспансерида “Чилонзор туман болаларининг саломатлик куни” акцияси ўтказилди. Унда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP Фракцияси аъзолари, партия фаоллари ҳамда туман “Маҳалла” ҳайрия-жамоат фонди, тумандаги мавжуд 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила вакиллари, партиянинг “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

O‘zLiDeP Дастурида белгиланганидек, партия ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда соғлиқни сақлаш ривожи, инсон саломатлиги, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Мазкур акция ҳам халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, профилактика ишларини кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Акция давомида туманда истиқомат қилаётган кам таъминлаган оилаларнинг 150 дан ортиқ 18 ёшгача бўлган фарзандлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, таҳлил натижаларига кўра керакли тиббий хулосалар берилди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!