TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Пассив кашандалик инсульт хавфини 30 фоизга оширади

Ўн йил давомида 22 мингдан зиёд кўнгилли ўртасида тадқиқот олиб борган америкалик олимлар пассив кашандалик инсульт хавфини оширувчи энг муҳим омиллардан бири эканлигини илмий жиҳатдан исбот қилишди.

«Пассив чекувчилар бошқаларга қараганда юрак хасталикларига 30 фоиз кўпроқ чалинишади. Мунтазам равишда чекувчилар билан бир ҳаводан нафас олиш натижасида бош мияни қон билан таъминлаб турувчи томирлар кучсизланади. Тамаки таркибидаги никотин ва бошқа зарарли моддалар таъсирида томирлар ўз қайишқоқлигини йўқотиб, қон босимининг ортиши, охир‑оқибат инсультга олиб келади», дейди Жанубий Калифорния университетининг тиббий тадқиқотчилар гуруҳи координатори Альберт Поул.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!