TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ҚАРИГАНДА ҲАМ ҚАДДИМ РАСО БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ…

Умуртқани қариб-қартайиб қолгунга қадар соғлом сақлашни ким ҳам хоҳламайди дейсиз! Бунинг учун нима қилиш керак?

  1. Гавдангизни доимо назорат қилинг, иш ўрнингизни тўғри ташкиллаштиринг. Ишхонадаги ўриндиғингиз қаттиқ ва қулай бўлиши керак. Боштирагичи бўлса, янаям яхши: бош ва бўйнингиз вақти-вақти билан дам олади.
  2. Организмга умуртқа ва нерв тизими учун зарур бўлган оқсил, кальций, фосфор, микроэлемент ва витаминларларнинг етарлича тушишини таъминланг. Бунинг учун ҳам сифатли, ҳам хилма-хил овқатланиш керак: ёғсиз балиқ ва сут маҳсулотлари. Қаттиқ парҳезларга ружу қўйиш керак эмас.
  3. Полгача эгилиб, қисирлагунча бурилиб умуртқа ва бўғимларингизни зўриқтирманг. Ҳаддан ташқари кўп қайрилиш яхшиликка олиб келмайди.
  4. Сузиш ва турникда тортиниш умуртқа учун жуда фойдали.
  5. Ортиқча вазнда камроқ овқатланиш ва жисмоний меҳнат ёрдамида озишга ҳаракат қилинг. Тана вазнини камайтириш орқали умуртқага тушадиган юкни қисқартирган бўласиз.
  6. Ҳолатингизни иложи борича тез-тез ўзгартириб туринг. Стулдан туриб, ҳаракатланинг. Стулнинг суянчиғига суянинг, бошингизни боштирагичга қўйинг, қўлларингизни пастга туширинг. Буларнинг ҳаммаси умуртқага тушадиган юкни камайтиради. Узоқ вақт столда ўтириб ишлаганда битта оёғингизни оёқтагликнинг устига қўйинг. Бу ҳам умуртқага тушадиган юкни енгиллаштиради.
  7. Салбий ҳис-туйғу ва стресслардан узоқроқ юринг. Улар туфайли мушакларда қисилишлар рўй беради. Натижада бел оғриғи келиб чиқади.
  8. Шунингдек, яхши, тўғри тўшакда ҳам гап кўп. У уйқу вақтида бел мушакларининг максимал даражада тинчланишига ёрдам беради. Тўшак ҳаддан ташқари юмшоқ бўлмаслиги керак. Ёстиқ эса пастроқ ва текисроқ бўлиши керак. Шунда бош ҳаддан ташқари кўп кўтарилмайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!