TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қўшхотинлик заруратми ёхуд …?

Мусулмон ўлкаларда агар эркак ҳам сармояси жиҳатдан, ҳам жисмонан, ҳам жинсан ва ҳамда маънан қодир бўлса, барча аёллари билан бир хил муносабатда бўлолса, тўрттагача хотин олиш ҳуқуқидан фойдаланишган. Бунинг зарарли жиҳатлари йўқми?        

Р.

Айрим адабиётларда келтирилишича, ушбу зарурат ўғил болаларнинг қизларга нисбатан кам туғилиши, эркаклар умри аёлларникига нисбатан қисқалиги, уруш қурбонларининг аксариси эркаклар бўлганлиги туфайли вужудга келган. Агар эркаклар фақат бир аёлга уйланса, бошқа аёллар турмуш қуриш ва она бўлиш бахтидан бебаҳра қолишлари мумкинлиги ёхуд бузуқликка жалб этилаётганларнинг кўпчилиги ёлғиз аёллар эканлиги ҳам маълум даражада қўшхотинликка зарурат туғдирган.
Эркак кишининг организми режимли, бир маромда жинсий муносабатда бўлишликни талаб этади. Аёллар ҳомиладорлик пайтининг сўнгги босқичларида, ҳайз ва чилла даврида эркакларнинг жинсий муносабатдан маҳрумликлари эрлик аъзоларининг димланиб яллиғланишига олиб келиши табобатда исботланган. Аммо экологик бузилишлар, озиқ моддалар таркибидаги заҳри қотиллар аксар эркакларимиз организмини бир аёлгагина мослаштириб қўйганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, қўшхотинлик жиддий масъулият, аммо асло ҳавас эмас. Бу масаланинг тиббий-ижтимоий кўплаб жиҳатларига кейинчалик мукаммалроқ тўхталиш ниятидамиз.

Tagged

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!