TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

РУҲИЯТ ТЕСТИ: ТАНҚИДГА ТОҚАТЛИМИСИЗ?

Бир пайтлар «танқид – келажакнинг меваси» деган гап бўларди. Бу гапни инкор қилиб бўлмайди-я, аммо қанчалик ўринли бўлмасин, танқид ҳаммага ҳам ёқавермайди-да. Хўш, сиз танқидга қанчалик чидай оласиз? Ҳозир шуни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Танқид камчиликларни тузатишда асқатади деб ўйлайсизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ, танқид ўзаро муносабатларни чигаллаштиради.

В) Танқид керақ аммо ундан камдан-кам ҳолларда фойдаланган маъқул.

Кўпчилик бўлиб танқид қилишга муносабатингиз…

А) Камчиликларга барҳам беришда яхши йўл.

Б) Яхшиси, одамнинг камчилигини ўзига алоҳида айтган маъқул.

В) Ярим ҳазил тарзида танқид қилинса, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди.

Бошлиқларни танқид қилиш мумкинми?

А) Албатта.

Б) Бошлиқнинг обрўсига путур етказиш шарт эмас.

В) Фақат эҳтиёт бўлиш керак.

Ўз-ўзини танқид қилишга қандай муносабатдасиз? 

А) Камчилигимни сезиб қолсам, бошқаларнинг эътиборига тушмасдан бурун дарров тузатишга уринаман.

Б) Ўз-ўзимни танқид қилишга шошилмайман.

В) Салбий муносабатдаман.

Танқид қилаётганда «айбдор»нинг шахсиятига тегмасликка ҳаракат қиласизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Ҳаммаси ўша айбдорга боғлиқ. Агар у аразчи бўлса, шахсияти ҳақида ўйлаб кўраман.

Танқид қилаётганда танқид остига олинган одамнинг яхши томонларини ҳам ҳисобга оласизми?

А) Одатда ҳаракат қиламан.

Б) Бу шарт эмас.

В) Агар уни яхши билсам.

Танқиддан меъёрида фойдаланасизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Муҳокама қилинаётган масаладагина танқид ишлатаман.

Танқид пайтида бу камчиликларни тузатишга нафи тегадиган таклифлар киритасизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Фақат зарур ҳолларда таклиф киритаман.

Сизни танқид қилишса, қандай аҳволга тушасиз?

А) Шу заҳоти керакли жавобни бераман.

Б) Хафа бўлганча дардимни ичимга ютаман.

В) Танқидни яхшилаб мулоҳаза қилиб кўраман.

Танқидга учраганда ўзингизни қандай тутасиз?

А) Агар танқид тўғри бўлса, тан бераман.

Б) Ўзимни ҳимоя қиламан.

В) Танқидчи билан юмшоқ оҳангда тортишиб кўраман.

Танқид жаҳлингизни қўзғатадими?

А) Ҳа.

Б) Унчалик эмас.

В) Танқиднинг қандайлигига боғлиқ.

Танқид қилаётган одамга нисбатан қалбингизда нафрат ҳиссини туясизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Агар танқид ноўрин бўлса.

Танқидчига кейинчалик қандай муносабатда бўласиз?

А) Ҳар доимгидек.

Б) Унинг муомаласига қарайман.

В) У билан қанчадир вақт муносабатда бўлмасликка интиламан.

Ўз-ўзини танқид қилаётган одамга қандай муносабат билдирасиз?

А) Ундайларни қўрқоқ деб ҳисоблайман.

Б) Бошқалардек муносабатда бўламан. Бунинг нимаси ёмон?

В) Ўз-ўзини танқид қилишга шошилмасликни маслаҳат бераман.

Танқид қилишни ёқтирадиганларга жиноий жавобгарлик мавжудми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Билмадим.

Қуйидаги жумлаларнинг қай бири сизга яқинроқ?

А) Танқид бу – дори. Қабул қилишни ва ишлатишни билиш керак.

Б) Бу ҳам ижоднинг бир тури.

В) Танқиднинг ҳам гашти бор.

ЖАВОБЛАР

«А» жавоб кўп бўлса… Демақ сиз танқидни жуда хотиржам қабул қиласиз. Ўз хатоларингизни мардона тан ола биласиз.

«Б» жавоб кўп бўлса… Сизни танқид қилишларини ёқтирмайсиз. Тез жаҳлингиз чиқиб кетади. Ўзингизга бўлган ишончни оширишингизни маслаҳат берамиз.

«В» жавоб кўп бўлса… Танқидни ҳаётнинг бир бўлаги деб ҳисоблайсиз. Камдан-кам ҳоллардагина ўзингизни тута олмай қоласиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!