TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

“Саломатлик” поезди Навоийга йўл олди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик” поездидаги шифокорлар 31 мартга қадар Навоий вилоятида аҳолини тиббий текширувдан ўтказади. Поезд кеча, 23 март куни Тошкент темир йўл вокзалидан вилоятга жўнаб кетди.

“Саломатлик” поезди Навоий вилоятига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат 486,1 млн. сўмлик мурувват ёрдамини олиб боради.

Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ станциялари атрофидаги ҳудудларда ташкил этиладиган саломатлик кунлари доирасида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Навоий вилояти филиали кўчма тиббий-ижтимоий бригадаси билан ҳамкорликда вилоятдаги тиббий-ижтимоий муассасаларга гуманитар ёрдам юклари топширилади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдир.

 

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!