TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Селфимания қачон касалликка айланади?

Халқаро шифокорлар гуруҳи айнан қайси ҳолатларда селфига тушишга бўлган иштиёқ инсон руҳиятида салбий ўзгаришларга олиб келишини маълум қилишди.

Тадқиқотчилар селфиманиянинг руҳий хасталикка олиб борувчи уч босқичини белгилаб чиқишди. Уларнинг фикрича, биринчи босқичда инсон ҳар куни уч мартагача селфига тушади, аммо тушган расмларини ҳар доим ҳам интернетга жойлаштириш ҳақида ўйламайди. Иккинчи босқичда ҳам куни учтагача селфи олади. Бироқ уларни ижтимоий тармоқларга албатта жойлаштириш лозим, деб ҳисоблайди.

Селфибоз учинчи босқичга қадар чиқар экан, унинг руҳиятида жиддий салбий ўзгаришлар кузатила бошлайди. Бу ҳолат у кунига олтитадан зиёд селфи‑суратларини интернетга жойлаштиришни бошлаганда яққол кўзга ташланади. У ўзида суратларига билдирилган мулоҳазалар ва «лайк»лар сонига кучли боғлиқликни ҳис эта бошлайди.

«Бундай ҳолатда одамлар эҳтиёткорлик ҳиссини бутунлай йўқотади ва ноодатий суратга олиш ва интернетнинг бошқа фойдаланувчилари билдирган реакция орқали ўзига бўлган баҳони ошириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди», дея изоҳлайди экспертлар.

Селфи тушишга боғланиб қолиш кейинчалик невроз ва ҳаттоки янада чуқурроқ патологик ҳолатлар – психозга ҳам олиб келиши мумкин. Бошқалар томонидан беэътибор қолдирилган селфибоз ўзида ноқисликни ҳис этиб, оқибатда жиззакилик, норозилик ёки аксинча, руҳий тушкунликка тушиб қолиши мумкин. Бундай одамларга албатта психологик ёрдам кўрсатилиши лозим. Чунки улар ўзини суратга олиш ва уни интернетга жойлаштириш истаги чегарадан аллақачон чиқиб кетганини ва бу ҳолат кейинчалик оғир оқибатларни келтириб чиқараши мумкинлигини англай олмасликлари эҳтимоли юқори.

 

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!