TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Севгиси учун 300 килога озди

2013 йилда вазни 445 кило бўлган британиялик Пол Мейсоннинг ҳаёти ҳақида кино олса бўлади. Эллик бир ёшли Пол “Фейсбук” ижтимоий тармоғида ўзидан ўн ёш кичик Ребекка Маунтин билан танишиб қолди-ю, унга ошиқи мубтало бўлди. Севгилисига етишиш учун эса нақ озишга аҳд қилди.

“Ребекка билан танишмасдан олдин кунлаб ўрнимдан турмас ва фақатгина овқат ҳақида ўйлар эдим. Севимли таомларимни паққос туширар эканман, ўзимни роҳат-фароғат ичида ҳис қилардим”, – дейди собиқ почтачи.

Аммо у бостонлик аёл билан танишганидан кейин, ўзи айтганидек, “ҳаёт нафаси”ни ҳис қила бошлади. Мейсон озиш учун қатъий парҳезга киришди ва икки йил ичида шифокорларнинг ёрдамисиз 300 килодан халос бўлди. Шундан кейин 21 кило ортиқча теридан қутулиш мақсадида ўтган ой Нью-Йоркдаги клиникалардан бирида жарроҳлик амалиётни бошидан ўтказди. Ребекканинг айтишича, айни пайтда Полнинг аҳволи яхши, бироқ яна бир муддат касалхонада бўлишига тўғри келади.

Шундай қилиб, Рол Месйон энди 150 кило тош босмоқда. Севгилиси Ребекка Маунтиннинг вазни эса атиги 50 кило.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!