TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ШИФОБАХШ ОЛЧА

Халқ табобатида олча суви бронхит, трахеит ва шамоллашларда балғам кўчирувчи, иситмани туширувчи восита сифатида тавсия этилади. Шунингдек, олча иштаҳани очади.

Олча меваларида глюкоза, фруктоза, сахароза, клетчатка, пектин, оқсил моддалари ва ёғлар бор. Шунингдек, унда кўпгина витамин А, В1, С, РР ҳамда калий, кальций, магний, натрий, темир, йод, марганец сингари қатор микроунсурлар мавжуд.

Замонавий тиббиётда олчадан турли яллиғланишларга қарши таъсир кўрсатадиган антисептик, анемия ва склерозга қарши восита тариқасида фойдаланилади. Бу мева таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон ивувчанлиги кўпайиб кетганда ажойиб самара беради. Шу жиҳатдан олча миокард инфарктини бошдан кечирган одамларга фойдали. Меваларида буриштирувчи таъсир кўрсатадиган ва ичакдан заҳарли моддалар сўрилишини камайтирадиган пектин моддаси бор. Олча меваси чанқоқни босади, овқат ҳазмини яхшилайди, ични юмшатади. Уруғидан тайёрланган эмульсия сийдик-тош касаллиги, сурункали колит, ичак атониясини даволашда ишлатилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!