TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ширин кўз ёшлар

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги офталмолог-шифокорлар қандли диабетга чалинган беморларнинг кўз ёшида қанд моддаси мавжуд бўлишини аниқладилар. Улар бир неча минг беморларни текшириб қон таҳлили ва кўзларнинг ёш ажраладиган қопчасидан суюқликни олдилар. Тадқиқотлар қондаги ва ёш қопчасидаги суюқликда қанд миқдори деярли тенглигини кўрсатди. Эндиликда беморлар вужудидаги қанд миқдорини аниқлаш учун кўз қовоқларининг ички деворига махсус тест-тасмасини қўйиш кифоя қилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!