TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Сигарета умрни қанчага қисқартиради?

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, битта сигарета умрни 5,5 дақиқага қисқартиради.

Касалликлар назорати ва олдини олиш маркази мутахассислари маълумотига кўра, ўртача кашанда кунига 14-18 дона сигарета чекади ва шу туфайли умрининг 13-14 йилидан мосуво бўлади.

Одатда битта сигаретада 8-9 мг никотин бўлади, сигараларда эса 100-200 мг.гача етади. Бешта сигаретадаги никотин одамни ўлдириш учун кифоя, лекин заҳарли модданинг асосий қисми чекиш пайтида ёниб кетгани учун одам организмига тушмайди.

Шунингдек, тамаки тутунида элликка яқин кимёвий компонентлар бор, шулардан 11 таси канцероген, яъни саратон келтириб чиқарувчи модда ҳисобланади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!