TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Сийналарни соғлом сақланг

Сийналар – аёлга ато этилган энг гўзал, латиф, нафис бир мўъжиза, қоматни чиройли кўрсатадиган энг муҳим аъзолардан бири. Шунингдек, бу аъзо янги-янги авлодлар дунёга келиб илк бор тотинадиган ризқи – она сутининг сарчашмаси, тириклик манбаи ҳамдир. Балки шунинг учун ҳам сийналар парваришига улғайиш жараёнида катта аҳамият берилади. Сийналар шаклини сақлаб туришда совуқ сув ва бадантарбия муҳимдир. Кўкракни мунтазам ювиб туриш ва душ қабул қилиш тавсия этилади. Душда сийналарнинг ҳар бирини алоҳида пастдан тепага қарата ва айланасига ювиш лозим. Оддий ювишда эса бир бўлак матони совуқ сувда ҳўллаб (сувга бир оз узум сиркаси қўшиш мумкин) ювилади. Шундан сўнг кўкраклар ўртасидан ташқарига қараб айлана ҳаракатларда енгилгина сийпаланади. Кўкраклар ювилганидан кейин уларни зайтун мойи билан ёғлаб қўйиш фойдали. Бир оз сўлиб қолган кўкракларни навбати билан иссиқ ва совуқ сувда компресс қилиш тавсия этилади. Иссиқ сувга бироз туз қўшиш, совуқ сувга эса узум сиркаси ёки лимон шарбати қўшиш мумкин.

Муолажа иссиқ сувдан бошланади. Сочиқни иссиқ сувда ҳўллаб кўкракнинг пастидан бошлаб ярим дақиқа босиб турилади. Сўнгра совуқ сувда ҳўллаб бир дақиқа давомида босиб турилади ва бу муолажа 10 марта қайтарилади, энг охирида совуқ сув билан тугалланади. Агар қаддингизни букиб, елкаларингизни тушириб юрсангиз, кўкракларингиз паст бўлиб, осилиб туради. Елкаларни кериб, тик юрганда эса кўкрак мушаклари мустаҳкамланиб, сийналар ҳам тик ва кўркам бўлади.

Кичкина кўкракка сийнабанд тақиш шарт эмас. Кўкрак катта бўлганда эса уни ҳам эстетик, ҳам гигиеник нуқтаи назардан тутиб туриш керак бўлади. Агар сиз сийнабанд тақмасликни одат қилган бўлсангиз ҳам, спорт билан шуғулланган, ҳайз курган ва ҳомиладорлик пайтингизда уни, албатта, тақиб олишни унутманг. Бўлғуси оналар, эмизадиган оналар кўкрак шакли бузилмаслиги учун ҳатто ухлаб ётган пайтларида ҳам сийнабанд тақиб олишлари керак. Сийнабанд ўзингизга лойиқ, сийналарингизни яхши тутиб турадиган бўлиши керак. У кўкракларни юқорига жуда кўтариб юбормайдиган, бир-бирига жипслаштириб ёки меъёрдан ташқари узоқлаштириб юбормайдиган бўлсин.

Сийналарингизнинг чиройли бўлиши сиздан кўп вақт талаб этмайди. Бунинг учун, юқорида айтиб ўтилганидай, совуқ душда чўмилиш ва кўкракни дағал сочиқни ҳўллаб ишқалаб-ишқалаб артиш керак. Совуқ сув сийна терисини таранг қилади, ишқалаб артиш эса энг қулай массаж ҳисобланади. Кўкрак қафаси ва кўкрак безларини ривожлантириш учун мутахассислар тавсия этган бадантарбия машқларидан унумли фойдалансангиз, янада яхши.

“Хотин-қизлар энциклопедияси”дан

'Сийналарни соғлом сақланг' 2 комментария

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-140">

    08.04.2015 @ 11:57

    Ассалому алейкум менинг кукракларим анча каттарок эди 2 та фарзандим бор уларни эмизиб кукракдан чикарганман 11 ойгача эмиздим хар иккала фарзандимда хам кукракларим анча уз киёфасини йукотди ва кичрайиб кетди 4 5 йилдан бери кукракларим уз холига келмаябди аввалгидек тилаш учун нима килиш керак жавоб учун олдиндан рахмат

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-395">

    26.03.2016 @ 10:09

    Тиббиётда ишловчи 1тоифали терапевт ходимининг ойлик Иш хакини билсам буладими?

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!