TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Синашта амаллар

– Ибн Сино балғам кўчириш учун анжир мевасини ейишни, йўтални қолдириш учун эса уни сутда қайнатиб истеъмол қилишни буюрган. 100 грамм анжир мевасига 2 стакан қайноқ сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади, 2-3 соатга қўйиб қўйилади ва сузилади. Кунига 2-3 маҳал овқатланишдан олдин ярим стакандан йўталга қарши даво сифатида ичилади.

– 5 ош қошиқ (70-80 грамм) қуритилган гилос мевасига 4 стакан қайноқ сув қуйилади, 4-6 соатга қўйиб қўйилади ва сўнг сузилади. Кунига 3-4 маҳал 1 стакандан овқатдан олдин иштаҳани очиш ва умумий қувват бағишловчи восита сифатида ичилади.

– Камқонликда 3-5 тадан олмани кунига 3-4 маҳал истеъмол этилади ёки олма шарбати ёхуд олма компоти кунига 3-4 мартада ичилади. Иштаҳани очиш ва ич қотишининг олдини олиш учун овқатланишдан олдин 2-3 дона олмани пўчоғини арчмасдан истеъмол этилади.

– 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Сузиб, чорак стакандан ичиб турилади. 1 стакан бундай қайнатма уйқу олдидан ичилса, тинчлантирувчи дори сифатида таъсир кўрсатади. Қайнатма билан ғарғара қилинса, томоқ оғриғига даво бўлади.

– Маймунжон ва наъматак мевалари омихтасидан витаминли чой тайёрлаш: 1 ош қошиқ аралашма устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 10 дақиқа енгил алангада қайнатилади. Сузиб, кунига 2 маҳал ярим стакандан ичилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!