TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

SMS ёзишмаларидаги хатарлар

Ҳар қандай ота-она “жаннат райҳонлари”га менгзалган фарзандларининг мукаммал соғлом бўлишини исташи табиий. Баркамол авлод орзуси билан умргузаронлик қилаётган ҳар бир ота-она фарзандларининг соғлом бўлишлари учун тиббий онги етук бўлмоғи лозим. Юртимизнинг етук тиб олимлари ва психолог-педагогларнинг таъкидлашларича, SMS мактубларига ружу қўйиш бола сиҳатига кескин салбий таъсир кўрсатар экан. Олимларнинг таъкидлашларича, бу зарарлар қуйидагиларда ўз ифодасини топар экан:

—          SMS ёзишга кескин ружу қўйиш, шубҳасиз, болалар ақлий салоҳиятининг ривожланишига акс таъсир этади;
—          Бола ҳаловатини йўқотиб, унда безовталик пайдо этади;
—          Диққатни бир жойга жалб этиш ҳиссиётига салбий таъсир этиб, мактабдаги ўқиш жараёнининг ёмонлашувига олиб келади;
—          Тунги уйқу жараёнининг бузилишига олиб келади.
Албатта, бу хатарлар кунига ўнлаб (ҳатто юзлаб) SMS ёзишни эрмак қилиб олган болаларгагина хосдир. Аммо гоҳо SMS ёзишмалар айрим иқтидорли, серғайрат болакайлар учун ўз она тилини ўзлаштиришда ижобий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин экан. Афсуски, SMS хатларни жиддий асар сифатида масъулият билан қабул қилувчи бу каби болакайларни топиш анчагина муаммо бўлиб, деярли 90 фоиздан зиёд болакайлар SMSнинг таҳдидлари гирдобига тушиб қолишган.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!