Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил охирига қадар 30 та гемодиализ аппаратини сотиб олади
- 24.04.2015
- Янгиликлар
- Изоҳлар мавжуд эмас

Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилнинг охирига қадар 30 та гемодиализ аппаратини сотиб олади.
Сурункали ўткир буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун гемодиализ муолажасини ҳафтасига 2 -3 марта ўтказиш зарур. Мазкур муолажа туфайли ўткир буйрак касаллиги билан оғриган инсонларнинг умри узаймоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда техника, даволаниш усуллари такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш тадбирлари билан таъминлаш учун ушбу хизматни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширмоқда. Бугунги кунда гемодиализ аппарати Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказининг барча вилоятдаги филиалларида мавжуд.