TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Соат сайин ўсади

Ҳомиладорлик вақтиданоқ туғиладиган гўдагингизнинг соғлиги ҳақида қайғуришингиз керак. Бунинг учун бўлғуси она тўлақонли овқатланиши, етарли тарзда тоза ҳаво олиши, асабийлашмаслиги лозим.

Она сути етарли бўлса, 6 ойгача болага қўшимча сунъий озуқалар бермаслик керак. Мабодо болалар учун махсус озуқаларни ишлатишга тўғри келса, у ҳолда уни тез-тез алмаштириш керак эмас, бола бир хилдаги овқат билан озиқлансин. 3 ёшгача бўлган болаларда куз ва қиш ойларида рахитга қарши профилактик тадбирларни қўллаш лозим.

4-5 ойлик ва ундан катта болалар учун янги мевалар ва уларнинг шарбатлари жуда фойдали. Уларда консерваланган ёки бошқа тарзда ишлов берилган маҳсулотлардан кўра кўпроқ витаминлар бўлади. Шунингдек, болани махсус бадан тарбия машқларини қилдириш ва чиниқтиришнинг аҳамияти катта.

Ҳар 3 ёки 6 ойда педиатр шифокорга мурожаат қилиб керакли таҳлилларни кузатиб бориш ҳам яхши натижа беради. Булар – дисбактериоз таҳлили, иммун ва интерферон ҳолатининг таҳлилларидир. Мазкур таҳлиллар бола иммун тизмининг ҳолати ҳақида яққол маълумотлар беради.

Ой ўтгани сайин боланинг организми кучга тўлиб, ўсиб боради. «Кун сайин эмас, соат сайин ўсади» деган гап болаларга тегиши. Ҳар қандай, ҳатто энг арзимаган туюлган касаллик ҳам унинг ривожланишини секинлаштириши ва бузиши мумкин. Фарзандининг чаққон, ақлли, хушрўй ва соғлом бўлишини ким хоҳламайди дейсиз. Бунинг учун етарли даражада эътибор ва вақти-вақти билан педиатр билан маслаҳатлашиб туриш лозим.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!