TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Собиқ кашанда икки ҳафтада йўталдан қутулади

Америкалик олимларнинг айтишича, агар ёшлар сигаретанинг баҳридан ўтишса, икки ҳафта ичида чекиш туфайли пайдо бўлган йўтал ва нафас йўлининг бошқа муаммоларидан халос бўлишади.

Техас университети тадқиқотчилари кашандалик ортидан йўтал ва бошқа респиратор симптомларни орттириб олган талабаларни текширувга таклиф этишди. Қатнашувчилар 18-24 ёшда эди, улар 1-5 йил давомида кунига 5 тадан 10 тагача сигарета чеккан.

Талабалар икки гуруҳга бўлинди. Биринчиси икки ҳафта чекишдан тийилган бўлса, иккинчи гуруҳ зарарли одатини давом эттирди. Ана шу вақт мобайнида биринчи гуруҳдагиларнинг аҳволи сезиларли даражада яхшилангани қайд этилди, йўтал ва бошқа симптомлар уларни ҳафтасига икки кунгина безовта қилган. Турган гапки, чекишни тўхтатмаган талабаларнинг аҳволи ўзгармаган.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!